Ёжеф Рожа Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазирлигида элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.
“Ҳамкорлигимизнинг асосий устувор йўналишларини ва яқин истиқболдаги режаларимизни муҳокама қилдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги янги дипломатик миссияси давомида муваффақиятлар тилаймиз”, — деб ёзади ТИВ раҳбари.
Бундан олдин, Фурқат Сиддиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинлангани, Туркманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлагани, Малайзиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)