Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Тимоти Смарт тайинланди. Бу ҳақда Британия ҳукуматининг расмий сайтида маълум қилинди.
Тимоти Смарт 2023 йил августдан ишга киришади. У республикадаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тим Торлот ўрнини эгаллайди.
Тайинловга қадар Тимоти Смарт Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Ўрта ер денгизи департаментини бошқарган.
Тим Торлот 2018 йилда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланганди. Ундан олдин Тошкентдаги Буюк Британия дипломатик миссиясига 2015 йил кузидан буён Кристофер Аллан раҳбарлик қилиб келган.
Изоҳ (0)