Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходимлари жиноят содир этгани учун қидирувга берилган беш нафар шахсни кузатув камералари орқали аниқлади ва қўлга олди.
Қайд этилишича, Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида қўриқлаш бўлими ходимлари Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда 43 ёшли М.А.ни қўлга олган. У Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда гумон қилиниб, қидирувга берилган.
Яшнобод туманидаги масжидда фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувда бўлган 49 ёшли К.М., Бухоро деҳқон бозорида ҳам қидирувда бўлган 43 ёшли фуқаро Х.О. қўлга олинган.
Шунингдек, Олмазор туманидаги “Korzinka” супермаркети ёнида қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун қидирувда бўлган Т.С. ҳам ушланган.
Бундан ташқари, Юнусобод туманида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан 2023 йилнинг август ойидан буён ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб келаётган 21 ёшли фуқаро К.Ғ. қўлга олинган.
Бундан олдин Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходимлари фирибгарлик учун қидирувга берилган фуқарони аттракционда қўлга олгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)