Тошкент вилоятида божхона чегарасидан хорижий валютани яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан қўшни давлатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада унинг қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 5 миллион 135 минг Россия рубли ва 4 минг АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
- Шу йилнинг июнь ойида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ёқутни 300 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланган.
- 2022 йил ноябрда эса Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 999,9 пробали соф олтинни сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
- Шунингдек, Булунғур туманида олтин бўлакларини ноқонуний олиб кетаётган фуқаро қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)