Сочининг Адлер туманида дизель ёнилғиси солинган бак ёниб кетди, ёнғин майдони 96 квадрат метрни ташкил этади, деб хабар берди Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев.
“Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Воқеа жойида 60 дан ортиқ киши ва 15 та техника ишламоқда. Ёнғин тарқалиши хавфи йўқ. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда”, — деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.
112 хизматининг “РИА Новости”га хабар беришича, ёнғин нефть базаси ва Сочи аэропорти яқинида содир бўлган. Аэропорт матбуот хизмати агентликка аэропорт нормал режимда ишлаётганини маълум қилди.
Маш ва ШОТ Telegram каналлари ёнғин Москва вақти билан соат 05:00 атрофида (Тошкент вақти билан 07:00) портлаш овозларидан кейин содир бўлганини хабар қилмоқда. ШОТ маълумотларига кўра, 1 200 тонна керосин бўлган бак ёнган, ёнғин майдони тахминан 100 квадрат метрни ташкил этади. Телеканалнинг ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга дрон ҳужуми сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғиндан олдин портлаш содир бўлган. Эрталаб соат бешларда момақалдироққа ўхшаш овоз эшитилган.
Изоҳ (0)