• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Озарбайжонни Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

    АҚШ Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларидан қаттиқ хавотирда ва Бокуни бу ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақиради, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 19 сентябрь куни кечқурун эълон қилган баёнотида.

    Хонкандида отишма оқибатлари
    Фото: “ТАСС”

    “Бу ҳаракатлар Тоғли Қорабоғдаги шусиз ҳам оғир гуманитар вазиятни янада ёмонлаштириб, тинчлик истиқболига путур етказмоқда. Биз Озарбайжонга аввал айтганимиздек, низоларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш — номақбул ҳамда минтақада адолатли ва муносиб тинчлик ўрнатиш учун шароитлар яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларга зиддир”, — таъкидлайди АҚШ ташқи сиёсат департаменти раҳбари.

    “Биз жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, Боку ва Тоғли Қорабоғ аҳолиси вакиллари ўртасида ҳурмат билан мулоқот ўрнатишга чақирамиз”.

    Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари билан музокаралар

    Кейинроқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер Энтони Блинкен 19 сентябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинянга телефон қилиб, Қўшма Штатлар “Арманистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашига” ишонтирганини маълум қилди.

    Шу куни Америка дипломатияси раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган. Миллернинг сўзларига кўра, Блинкен Алиевни Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатишга ва вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди.

    “Давлат котиби муаммонинг ҳарбий ечими йўқлигини, томонлар Боку ва Тоғли Қорабоғдаги этник арманлар ўртасидаги ҳал этилмаган келишмовчиликларни бартараф этиш учун мулоқотни қайта бошлаши кераклигини таъкидлади”, — деди департамент вакили.

    Шу билан бирга, Энтони Блинкен Алиевнинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Озарбайжон вакиллари билан Тоғли Қорабоғ аҳолиси ўртасида учрашув ўтказишга тайёрлигини айтди, деди Миллер. Ўз навбатида, АҚШ ташқи сиёсат департаменти раҳбари ушбу режани тезроқ амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

    Озарбайжон ҳарбийларининг Тоғли Қорабоғдаги операцияси

    19 сентябрь куни эрталаб Озарбайжон Тоғли Қорабоғда “аксилтеррор тадбирлари”ни эълон қилди ва тан олинмаган республика ҳудудини, жумладан, унинг пойтахти Хонканди(Степанакерт)ни ўққа тута бошлади. Боку арман қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва минтақадаги “режим ўзгаришини” талаб қилмоқда. Айни пайтда Ереван Тоғли Қорабоғ ҳудудида арман ҳарбийлари йўқлигини даъво қилиб, Озарбайжонни “этник тозалаш”да айбламоқда.

    Шу куни кечқурун Ереваннинг марказий майдонида норозилик намойишлари бошланди, унинг иштирокчилари Арманистон бош вазири Пашиняннинг сиёсати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасидаги ҳозирги вазиятга олиб келганини даъво қилди.

    Россиянинг Еревандаги элчихонаси ёнида навбатдаги акция бўлиб ўтди. Йиғилганлар Тоғли Қорабоғда жойлашган Россия тинчликпарвар кучларидан минтақа аҳолисини Озарбайжон агрессиясидан ҳимоя қилишни талаб қилди.

    Москванинг Тоғли Қорабоғда бўлаётган воқеаларга муносабати

    Арманистон ҳукумати Россия тинчликпарвар кучлари чоралар кўришини кутмоқда, деди Никол Пашинян. “Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам чора кўришини кутамиз”, — дея қўшимча қилди Арманистон ҳукумати раҳбари.

    Ўз навбатида Москва ҳам Бокуни, ҳам Ереванни қон тўкилишини тўхтатишга, дипломатияга қайтишга ва тинчликпарвар кучлар хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Европа Иттифоқи Озарбайжоннинг ҳарбий ҳаракатларини қоралади.

    20.09.2023, 09:54   Изоҳ (0)   5961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тоғли Қорабоғдаги аксилтеррор операциясида ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди

    20.09.2023, 09:05

    “Россия Қозоғистонга таҳдид солмоқда” — Зеленский БМТда нутқ сўзлади (видео) 

    20.09.2023, 06:30

    Тезюрар поезддаги жанг, авжига чиққан иқлим фаоллари, Ҳиндистон ва Канада ўртасидаги дипломатик можаро — 19 сентябрь суратлари

    19.09.2023, 22:52

    Озарбайжон Қорабоғ арманлари билан музокара ўтказиш шартларини эълон қилди

    19.09.2023, 22:30

    Хитойда дунёдаги энг йирик денгиз илмий парки очилди (фото, видео)

    19.09.2023, 22:13

    Кореяда ўзбекистонлик эркак ҳаётини хавфга қўйиб, аёлни ёнғиндан қутқарди 

    19.09.2023, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.