Бугун, 19 сентябрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис аввалида палата спикери Нуриддин Исмоилов ҳудудлардан туриб видеоконференция орқали иштирок этаётган депутатлар ҳам борлигини айтиб, депутларни рўйхатдан ўтказди.
Қонунчилик палатасидан 103 нафар (кейинроқ яна 2 нафар депутат келиб қўшилди), Қашқадарё вилоятидан 3 нафар ва Хоразм вилоятидан туриб 6 нафар депутат иштирок этаётгани маълум бўлди.
Куна тартибидаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Республика ижро этувчи органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моддаларига умумий овоз бериш сўралди.
Шунда Хоразм вилоятидан қатнашаётган депутатларнинг розилиги сўралганида, студиядан туриб 6 нафар депутат розилиги айтилди. Спикер Нуриддин Исмоилов Хоразмдаги студияда унча одамни кўрмаётганини айтиб, эътироз билдирди.
— Хоразм вилоятидан иштирок этаётган депутатлар?
— 6 нафар депут рози.
— Нимагадир олтида депутат кўрмаяпмиз-ку у ерда?
— Ҳурматли спикер, ҳозир учтаси етиб келяпти, йўлда, келиб қолади.
— Унақа деманглар. Борини айтинглар. Камайтиринглар, унақа бўлмайди.
Шундан сўнг, экрандаги овозлардан 3 нафар депутатнинг жавоби олиб ташландани. Қонун иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Изоҳ (0)