• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яккасаройдаги ўзбошимчалик оқибати: дарахтлар кимёвий модда билан қуритилди, автомобиль йўли ва пиёдалар йўлакчаси эгаллаб олинди 

    Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани “Тўқимачи” маҳалласи Сафдош кўчасида яшовчи аҳоли ҳудуддаги автомобиль йўли, пиёдалар йўлакчаси ва дарахтзор эгаллаб олиниб, савдо комплекси қурилаётганидан норози бўлмоқда. “Дарё” аҳоли мурожаати асосида муаммони воқеа жойига бориб ўрганди.

    Маълум бўлишича, ҳудуддаги ер аукцион савдо орқали Перфеcт универсал сервиcе МЧЖга 852 миллион сўмга сотилган.

    Фото: “Дарё”
    Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари 2022 йилнинг август ойида биз яшаётган кўп қаватли уй ёнидаги автомобиль йўли, пиёдалар йўлакчаси ва дарахтзорларни ноқонуний равишда аукцион савдосига чиқариб, сотиб юборган экан. Ваҳоланки, биз — шу ерда яшовчи аҳоли вакиллари туман ҳокими ҳамда ҳукумат идораларига мурожаат қилиб, қаровсиз ерларни овоқа сув кетадиган жой, болалар учун оромгоҳ, кексалар учун ўтирадиган жой қилиб беришларини сўраб, келардик. Шахсан Яккасарой ҳокими ва прокурор ваъда берганди. Лекин не кўз билай кўрайликки, бу жойлар ноқонуний сотиб юборилибди. Номаълум тадбиркорлар биз яшаётган уй ёнига келиб, ўсиб турган дарахтларни ўлдириб, зўравонлик билан атрофни ўраб олиб, қурилиш ишларини бошлаб юборди, — дейди мурожаатчи Муҳиддин Бозоров.
    Муҳиддин Бозоров.
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчига кўра, тадбиркор кўп қаватли уй ёнидаги автомобиль йўли, пиёдалар йўлакчасини эгаллаб олиб, айнан шу ердан савдо комплекси қурмоқчилигини билдирган. 

    Фото: “Дарё”
    Биз бунга қаршилик қилганимиз ва туман ҳокимлиги-ю, масъул ташкилотларга мурожаат қилганимиздан сўнг, мутахассислар келиб ўрганишяпти. Аммо ҳозирча тайинли жавоб беришмади, — дейди у. 
    Наргиза Исаева.
    Фото: “Дарё”

    Кўп қаватли уйда яшовчи Наргиза Исаева маҳалладаги дарахтзор ўрнида қурилиш бўлаётганини айтиб, ҳудуд аукцион савдога қўйилганидан ҳайратдалигини билдирмоқда. Шунингдек, у шахсан президент Шавкат Мирзиёев ҳам табиатни асрашга чақираётганини эслатиб, нафақат Тошкентда, Ўзбекистонда ҳам экологик вазият яхшимаслигини, шу сабаб экологияни, дарахтларни асраб қолишга ҳаракат қилиш лозимлигини айтмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдош ҳудуддан қурилаётган савдо офиси ҳар қандай ҳолатда ҳам қонуний ҳужжатларга тўғри келмаслигини, тадбиркор қонуний қурилиш олиб борса, аҳолининг бунга ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидламоқда. 

    Гулсара Ҳаққулова.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир суҳбатдош Гулсара Ҳаққулова ҳам ушбу ҳудуддан қурилаётган қурилиш ишлари ноқонуний эканини таъкидлаб, “Ўтган куни шу жойда бир болани машина уришга сал қолди”, дейди.

    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдош ҳокимликдан бу ноқонуний ишга асос сўралганида, улар бу ҳақида аукцион савдони ўтказган масъуллар билишини, улардан сўраш кераклигини айтганини билдирди.

    Фото: “Дарё”
    Ер аукцион савдога чиқишидан олдин, бу ерда нима бор, бўшми деган маълумотларни ҳокимият ва ҳокимият тизимидаги ташкилотлардан олади-ку, улар Яккасарой туманининг Сафдош маҳалласида шунақа жой борлигини қаердан билади?,  дейди у.

    “Дарё” мухбирининг аниқлаштиришича, туманнинг Сафдош кўчасидаги мазкур ер майдонини аукционга қўйиш ташаббуси 2022 йилнинг 25 май куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Нодир Фахритдинович исмли ташаббускор томонидан илгари сурилган. Тўғрироғи ариза берилган. Ўша куни Яккасарой ҳокимлиги томонидан буюртма берилиб, Давлат кадастрлар палатасига текширишга юборилган. Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Санитария эпидемиологик назорат марказлари ва ҳатто Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан маъқулланиб, савдога чиқиб кетган.

    Фото: Скриншот
    Фото: Скриншот

    Ўзини Жасур деб таништирган тадбиркорга кўра, у ерни аукцион савдодан сотиб олганига 9 ойдан ошган. Аммо у бу ерда қурилиш қилолмаяпти. 

    Биз бу ерни сотиб олиб, пулимиз музлаб қолаётгани сабаб жабрланяпмиз. Шу сабаб бу ҳолатга аниқлик киритиш учун аҳолига бизни судга беришни таклиф қилдик. Бизга ҳам пулимизни қайтариб беришса, бош оғриғидан ҳам қутиламиз. Одамларни норози қилиб, бирор нарса қурмаймиз. Агар қурилишни ҳам ўз вақтида бошламасак, бу ҳам бекор бўлиб кетади. Шу сабаб бизга ҳам ечим керак, — дейди тадбикор.

    Тадбиркор онлайн савдодан сотиб олган 140 метр/квадрат ер майдонида 2023 йилнинг октябрь ойига қадар қурилиш ишларини бошламаса, аукцион натижалари бекор бўлиб, ер учун тўланган пулга куйиб қолишини айтмоқда. 

    Фото: Скриншот

    Аҳоли вакиллари эса ер ноқонуний сотилганини, ҳокимлик вакиллари масъул ташкилотларни ҳудудга олиб келиб, сотилган ер майдони қонуний сотилган бўлса, шуни асослаб беришини сўрамоқда. 

    Аукционда дарахтзорлар сотилиши мумкинми, канализация, оқова сув ўтган жой сотилиши мумкинми? Шу саволимизга жавоб сўрасак, судга беринг дейишади. Нега биз бошқалар хатоси сабаб, судма-суд сарсон бўлишимиз керак, — дейди мурожаатчилар.
    Фото: “Дарё”

    Аҳоли вакилларининг журналистларга билдиришича, аукционда сотилган ҳудудда ўсиб турган дарахтларни қасддан ўлдиришга уринишлар бўлган. 

    Яккасарой ҳокимлиги дарахтзорларни аукционда сотгач, номаълум шахслар бу ҳудуддаги дарахтлар тагига кимёвий модда қуйиб, уларни қасддан ўлдиришга уринган. Бу ҳақда экспертиза хулосаси ҳам бор. Қолаверса, экология ходимлари ҳам буни тасдиқлайди. Биз бу ҳолат аниқлангач, ҳужжатларни Бош прокуратурага ҳам тақдим қилдик, — дейди Муҳиддин Бозоров.
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчининг қўшимча қилишича, ҳолат ҳақида Бош прокуратурага шикоят қилингач, дарахтларни қасддан нобуд қилишга уринган номаълум шахсларга маъмурий чора кўрилиши айтилган. 

    Шу ҳудудда яшовчи Гулсара Ҳаққулованинг билдиришича, дарахтлар тагига оппоқ суюқлик қуйилганини кўришган. 

    Ўтган куни дарахтлар тагида оқ суюқлиқ қуйилганини кўрдик. Кейин дарахтлар барги тўкилиб, қурий бошлади. Айбдорларга чора кўрилдими ёки йўқми бундан бехабарман, — дейди суҳбатдош. 
    Миркомил Абдувоҳидов.
    Фото: “Дарё”

    Яккасарой туман Экология бўлими ходими Миркомил Абдувоҳидовнинг маълумот беришича, ҳудуддаги 7 та дарахт тагига оқ суюқлик қуйилгани, суюқлик таркибида нефть маҳсулотлари борлиги аниқланган. Шу сабаб ушбу жойни аукциондан сотиб олган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.  

    Дилдора Аҳмедова.
    Фото: “Дарё”

    Аҳоли вакилларидан бири Дилдора Аҳмедованинг қўшимча қилишича, аукционда дарахтзорларни сотиб олган тадбиркорга ер ўлчаб берилаётганда автомобиль йўли ва пиёдалар йўлакчасидан ўлчаб берилган. Бу эса нафақат аҳолининг тадбиркорнинг ҳам эътирозига олиб келган.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    19.09.2023, 17:46   Изоҳ (0)   12866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пул меники, хоҳлаганимча қилавераман ё сизнинг чўнтагингиздан ишлатяпманми?» — Яккасаройда дарахткушлик давом этмоқда, экофаол блогерга тажовуз қилинди

    12.08.2022, 10:06

    Антикоррупция агентлиги Яккасарой ҳокимини “тадбиркорлик билан шуғулланяпти”, деди. Ҳокимлик буни рад этмоқда

    21.07.2023, 19:12

    Яккасарой ҳокими тумандаги маҳалла масъуллари билан учрашишни бошлади. У барча мурожаатлар бажарилишини шахсан назорат қилишини айтди

    09.09.2023, 13:55

    Йил якунига қадар пенсиялар миқдори оширилиши кутилмоқда. Қанча миқдорда оширилиши маълум қилинди

    19.09.2023, 17:15

    Парламент йиғилишида қатнашмаётган депутатлар номидан овоз берилди. Спикер бунга эътироз билдирди

    19.09.2023, 17:08

    Ўзбекистонда пенсионерлар томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддатини икки баробарга узайтириш таклиф қилинмоқда

    19.09.2023, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда кўчалар қанча ёритиш ускуналари ёрдамида ёритилади?

    Ўзбекистон | 21 июн, 12:30

    Сайёрадаги эртакнамо кўринишга эга масканлар

    Лайфстайл | 21 июн, 12:15

    Бола ёмон баҳо олса ота-оналар қандай йўл тутиши керак? Педагог жавоб берди

    Лайфстайл | 21 июн, 11:55

    Турк нонуштаси дунёдаги энг яхши нонушта деб эътироф этилди

    Лайфстайл | 21 июн, 11:35

    Трамп нефть мавжуд бўлса Эронга ядро энергетикаси нима учун кераклигини тушунмаслигини билдирди

    Дунё | 21 июн, 11:20

    Шоу учун миллион долларлар: жаҳон юлдузлари нима учун концертга кўп пул сарфлайди?

    Мусиқа | 21 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.