Тошкент шаҳрида жамоат транспорти автобусларда бир кунда қанча йўловчи ташилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти автобусларда ташилган йўловчилар сони 900 000 дан зиёдни ташкил этмоқда. Шаҳарда жамоат транспорти хизматлар сифатини талаб даражасига кўтариш мақсадида асосий магистрал кўчаларда автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.
Умумий узунлиги 44 км бўлган ушбу йўлаклар орқали бир кунда 16 мингта автобус қатновлари амалга оширилиб, 600 минг йўловчи ташилмоқда.
Изоҳ (0)