Тошкент шаҳрида янги ўқув йилининг илк кунида жамоат транспорти (автобус ва электробусларининг) фаолияти тўғрисида маълумот берилди.
Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрь куни:
- Автобус йўналишлари сони — 167 та;
- Йўналишга чиқарилган автобуслар сони — 1707 та;
- Йўловчилар сони — 806 721;
- Қатновлар сони — 21 718;
- Оралиқ интервал — 8-10 дақиқа;
- Даромад — 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган.
Ушбу кўрсаткичлар 2022 йил 5 сентябрь куни қуйидагича бўлган:
- Автобус йўналишлари сони — 152 та;
- Йўналишга чиқарилган автобуслар сони — 841 та;
- Йўловчилар сони — 414 874;
- Қатновлар сони — 11 127;
- Оралиқ интервал — 15-20 дақиқа;
- Даромад — 482 574,4 минг сўм бўлган.
Изоҳ (0)