“Тошшаҳартрансхизмат” йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида 4 сентябрдан қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, таълим масканларида навбатдаги ўқув йили бошланиши муносабати билан, жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ортиши сабабли, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
4 сентябрдан бошлаб пойтахтдаги автобус йўналишлари сони 167 тага етказилади ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилади.
Шунингдек, 2023/2024-ўқув йили бошланиши муносабати билан 4 сентябрдан бошлаб қуйида келтирилган экспресс йўналишлари вақтинчалик ҳаракатини бошлайди:
- “ТашПТИ (СамПИ) — Буюк ипак йўли метроси” Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси орқали 5 дона;
- “ТТЗ АШБ — Буюк ипак йўли метроси” Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси орқали 5 дона;
- ”ТТЗ АШБ — Буюк ипак йўли метроси” Буюк ипак йўли кўчаси орқали 5 дона катта ҳажмли MAN РR3 русумли туристик автобуслар аҳолига транспорт хизматларини кўрсатади.
Йўналишнинг иш вақти соат эрталаб 07:30 дан 09:30 гача ва кечки 16:30 дан 20:00 гача ташкил этилади.
Йўналишларнинг йўлкира ҳақи 2000 сўм этиб белгиланган.
Изоҳ (0)