• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев академик Наим Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Академик, адабиётшунос олим Наим Каримов 17 сентябрь куни вафот этгани хабар қилинган эди. Шавкат Мирзиёев марҳумнинг вафоти юзасидан таъзия билдирди.

    Наим Каримов
    Фото: "Дарё"

    Ўзбекистон илм-фани ва адабиёти оғир жудоликка учради.

    Филология фани соҳасида атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Наим Каримов шу йил 17 сентябрь куни 91 ёшида вафот этди.

    Н.Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилди. 1955 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаб, ушбу олий таълим муассасасининг аспирантурасида таҳсил олди.

    Ўз меҳнат фаолиятини 1958 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти (ҳозирги Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти)да кичик илмий ходим сифатида бошлаган заҳматкаш ва фидойи олим кўп йиллик илмий-ижодий фаолияти давомида мазкур институтда катта ва етакчи илмий ходим, бўлим мудири вазифаларида ишлади. 1962 йилда номзодлик, 1993 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2002 – 2008 йилларда “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси раиси ҳамда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи раҳбари, 2008 йилдан ушбу музейнинг етакчи илмий ходими сифатида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда илм-фан ва таълим соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга салмоқли ҳисса қўшди.

    Н.Каримов ХХ аср ўзбек адабиётини ўрганиш бўйича кенг қамровли фундаментал тадқиқот ва изланишлар олиб бориб, ушбу йўналишда ўзига хос мактаб яратди. Хусусан, маърифатпарвар жадидларнинг ҳаёти ва фаолияти, ХХ аср ўзбек адабиётининг атоқли намояндалари ижодига бағишланган кўплаб монография ва тадқиқотлари, маърифий романлари ҳамда мингдан ортиқ илмий мақолалари, қатор дарслик ва ўқув қўлланмалари адабиёцҳунослик фанига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. 

    Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

    Олимнинг мустабид тузум йилларида қатағон этилган фидойи зиёлиларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг илмий-маърифий меросини оммалаштириш борасидаги хизматлари нафақат юртимизда, балки хорижий мамлакатлар илмий жамоатчилиги томонидан ҳам эътироф этилган.

    Серқирра олим жаҳон адабиётининг бир қатор сара асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилиш баробарида, тарихий мавзуларда йигирмага яқин ҳужжатли фильмларни яратишда ҳам фаол иштирок этди.

    Унинг бевосита раҳбарлигида кўплаб фан номзодлари ва докторлари тайёрланган.

    Академик Н.Каримовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонлари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларига сазовор бўлган эди.

    Атоқли олим, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Наим Каримовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

    Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов,
    Б.Йўлдошев, С.Сайидов

    18.09.2023, 03:54   Изоҳ (0)   5258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқ шаҳри ҳокими Татаристон президенти билан учрашди 

    17.09.2023, 23:31

    Андижонда жамоат транспортидаги нархлар ўзгарганини ОАВда эълон қилмаган матбуот хизмати ходими огоҳлантирилди

    17.09.2023, 22:59

    Тошкент вилоятининг Паркент туманида халқаро узум сайли бўлиб ўтди (фоторепортаж)

    17.09.2023, 22:42

    “Бир кило узум гўшт нархида сотиляпти” — Тошкент бозорларидан репортаж

    17.09.2023, 21:38

    Ўзбекистондаги яна бир қатор объектлар ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди

    17.09.2023, 17:56

    Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни яна йўлга қўйиши мумкин

    17.09.2023, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.