Туркманистон ўзининг табиий гази ва электр энергиясини Марказий Осиё мамлакатларига ҳамда уларнинг ҳудудлари орқали ташқи бозорларга ўзаро манфаатли шартларда ва узоқ муддатли асосда етказиб беришга тайёр.
Бу ҳақда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашувида маълум қилди, дея ёзмоқда Туркман давлат хабарлари.
Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика мулоқотини яратиш тарафдори. Унинг сўзларига кўра, “айни пайтда минтақада ҳам, минтақа ичидаги талабни қондиришга ҳам халқаро транзит йўлаклари орқали жаҳон бозорларига чиқишга йўналтирилган барқарор энергия ҳамкорлиги учун сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни шакллантириш жараёни кузатилмоқда.
Газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда турадиган Туркманистон ушбу ёқилғи турини Хитой, Россия, Озарбайжон ва Ўзбекистонга сотади. Электр энергиясини Афғонистон, Эрон, Қирғизистон ва Ўзбекистон импорт қилади.
Азиз Бояров
Изоҳ (0)