14 сентябрь куни Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида қурилиш майдончасига яқин автотураргоҳлардан бирида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Қайд этилишича, улар мамлакатлар ўртасидаги ҳудудий даъволар бўйича келишмовчиликка борган.
Маш Telegram канали таъкидлашича, можарода жами 22 киши: Ўзбекистондан 13 нафар, Қирғизистондан беш нафар, Тожикистондан тўрт нафар муҳожир қатнашган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари мушташувга чек қўйган.
188 минг аҳолига эга Красногорск шаҳри Москва дарёси бўйида, Россия пойтахтининг ғарбий чеккасида жойлашган.
Июнь ойи охирида Россияда 300 га яқин қирғизистонлик ва тожикистонлик ишчилар ошхонадаги навбат учун муштлашганди. ОАВ маълумотларига кўра, жанжал кимдир ошхонага навбатсиз ўтиб кетмоқчи бўлгани сабаб бошланган. Тушликдан сўнг ишчилар “ўзаро гаплашиб олишга” йиғилган, кейинчалик бу муштлашувга айланган. Тўққиз киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)