Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 35 ёшли эркак бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Шеробод тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, 1988 йил 21 апрель кунида туғилган Хўжамбердиэв Алишер Нурқобилович 2023 йилнинг 1 сентябрь куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.
Ушбу фуқаро тўғрисида бирор-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан +998-97-554-77-17, +998-93-760-22-02 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралган. Шунингдек у тўғрисида маълумот берган фуқаро 5 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)