• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистонда юқори малакали 5–7 минг нафар ҳайдовчига эҳтиёж бор” — халқаро автомобиль транспорти анжуманидан репортаж

    Тошкент шаҳрида “Халқаро автомобиль транспорти: барқарор ривожланиш ва фаровонлик сари” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Дарё” мухбири. Конференцияга 11 та халқаро ташкилот, 29 та мамлакатдан 93 та хорижий делегация вакиллари таклиф этилган.

    Божхона қўмитаси бўлим бошлиғи Элёр Ҳакимовнинг айтишича, анжуман Ўзбекистон автомобиль транспорти соҳаси учун муҳим аҳамиятга эга.

    Элёр Ҳакимов
    Фото: “Дарё” 
    “Анжумандан мақсад — дунёдаги автомобиль транспортида бўлаётган муаммоларни ҳал этиш, савдо ва транспорт ташувларини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи Женеванинг 1975 йилдаги ТИР конвенция си асосида амалга оширилади. ТИР—халқаро автомобиль ташувларини соддалаштирадиган, халқаро транспорт операторларига чегараларни кесиб ўтишда қулайликлар яратиб берадиган бир механизмдир. Бугунги кунда Ўзбекистон ушбу механизмни қўллашда дунёда иккинчи ўринда туради. Яъни мамалакатда географик жойлашувидан денгизга чиқиш имконияти йўқ. Шу сабаб асосий транспорт тури ер устида. Шунинг учун ҳам бу тадбир Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга”, — деди мутахассис.
    Фото: “Дарё” 

    Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раиси Санжар Пўлатов “Дарё” мухбири билан суҳбатда юқори малакали ҳайдовчиларга талаб кўплигини айтди.

    Санжар Пўлатов 
    Фото: “Дарё” 
    “2016–2017 йилга қадар Ўзбекистонда халқаро юк ташувлари билан 200 та атрофида корхона шуғулланарди. Ҳозир уларнинг сони 1700–1800 тага етди. Юк ташувчи автотранспорт паркимиз янги “Евро–6” автомобиллари билан кенгайди. Уларнинг сони 2017 йилда 3200 дона эди, ҳозирги кунда 22–23 мингтага етган. Ўзбекистоннинг экспорт–импорт юкларининг 68 фоизини миллий ташувчиларимиз ташимоқда. Илгари бу кўрсаткич 30 фоизга ҳам етмаган. Ўтган йили автомобиль транспорти орқали 300 мингдан кўп ташувлар амалга оширилди. Ҳозирда Европа давлатларида 500 мингдан 2 миллион нафаргача юқори малакали юк автомобиллари ҳайдовчиларига эҳтиёж мавжуд. Ўзбекистонда 5–7 минг нафар юқори малакали ҳайдовчига эҳтиёж бор”, —деди анжуман иштирокчиси.
    Фото: “Дарё” 

    Транспорт вазирлиги вакили Абдусамат Мўминовнинг айтишича, экпорт ва импорт ҳажми ўсгани сари юк ташувчи автомобилларга талаб ҳам ортади.

    “Ҳар йили экспортимиз 15–20 фоизгача, импортимиз 25 фоизгача ошмоқда. Шунча юкни ташиш учун энг қулай транспорт турларидан бири автомобиль ташувларидир. Уларнинг қулай тарафи “эшикдан эшиккача” тамойили асосида ишлаши билан боғлиқ. Мослашувчан ҳисобланади. Юк ташувлари соҳасида ҳайдовчи деган машинага ўтириб ҳайдаб кетаверадиган эмас, халқаро ташувларни ҳам тушунадиган одам бўлиши зарур. Чунки у кўплаб чегаралардан ўтади. Айтайлик, Ўзбекистондан Европага боргунча 4–5 та мамлакатдан ўтади. Чегарадан ўтаётганда транспортнинг ўз ҳужжатлари, чекловлари, рухсат берилган масалалари бор. Бугунги кунда Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон ташувчилар уюшмаси Латвия ҳамда Литва мамлакатлари билан бирга катта лойиҳа қиляпмиз. Ҳозир 100 нафар ҳайдовчини Ўзбекистонда ўқитдик ҳамда уларни Европага малака оширишга жўнатяпмиз. Улар яхши ўқиб келгач, Ўзбекистонда ишлаб қолиши мумкин, агарда эплай олса, Европада ҳам қолиши мумкин. Уларнинг ойлиги камида 1500–2000 евпро бўлади. Режаларимиз ҳам шу каби ўқув курсларини кўпайтириб, ўзимизнинг қора кўзларни ўқитмоқчимиз. Ўзбекистонда юк ташувчи автомобиль ҳайдовчилар ойига камида 1000 доллар топади. Албатта, бу касбнинг азоби катта, қийинчиликлари кўп. Машиналар чегарада 5–10 кунлаб қолиб кетиш ҳоллари ҳам бўлиб туради”, —деди у.
    Фото: “Дарё” 

    Анжуман давомида автоташувлар соҳасида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, дунёдаги логистика муаммолари авжига чиққан вазиятда автомобилда юк ташувларини енгиллаштириш, бу борада мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

    14.09.2023, 11:37   Изоҳ (0)   8154
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марғилонда қизни мажбурлаб машинага солмоқчи бўлган йигитга қандай чора кўрилиши маълум қилинди

    14.09.2023, 11:26

    “Битта партада 3 нафар ўқувчи ўтирибди”. Яккабоғдаги мактабда ўқувчиларга жой етишмаётгани хабар берилди 

    14.09.2023, 11:07

    Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди 

    14.09.2023, 10:43

    “Чет элда ишлаб чиқарилган тиббий техникаларни дилерлардан сотиб олиш қимматга тушмоқда” — мутахассис

    14.09.2023, 10:33

    Ўзбекистонда 15 сентябрь ҳам ёғингарчиликсиз ўтади

    14.09.2023, 10:22

    Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидаги ўқувчилар учун бепул мактаб автобуслари йўлга қўйилади

    14.09.2023, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.