Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди.
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва ёшлар сиёсати соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
“Бугун Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва ёшлар сиёсати соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Петров номидаги онкология миллий тадқиқот маркази ўртасида клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилган эди.
Изоҳ (0)