• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Баъзи севги ҳикоялари ҳеч қачон якунланмайди”. Ҳинд кинематографиясининг энг муваффақиятли фильмларидан бири — “Ўғирланмаган келин” ҳақида 

    Режиссёр Адитя Чопранинг дебют иши — “Ўғирланмаган келин” суратга олинганига 28 йил бўлганига қарамай, ҳамон севиб томоша қилинаётган ижод намуналари сирасига киради.



    Бутун дунёда машҳурликка эришган мазкур фильм Фильмфаре Awardsънинг 41-тақдирлаш маросимида 14 номинация ва 10 мукофотни қўлга киритган. Барча учун севимли бўлган фильм қандай суратга олингани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Фото: Боллиwоодтиме

    Режиссёр аввалига картинани инглиз фильми сифатида, бош қаҳрамонларни Том Круз ва Кажол ижросида тасаввур қилган. Ғоя билан бўлишганида отаси америкалик актёрларсиз ҳинд фильми қилиб, суратга олса, яхши бўлишини тавсия қилган. Насрин Кабирнинг Адитянинг фильмига бағишланган китобида режиссёр Раж ва Симранни ҳамма томошабин уларга ўхшашни истайдиган севишганлардек қилиб кўрсатишни, йигитлар Симрандек қизни, қизлар эса Раждек йигитни учратишни орзу қилишини хоҳлаганини билдирган.

    Фото: Яш Раж Фильмс

    Ёш ижодий жамоа

    Режиссёр жамоасида Амриш Пури, Фарида Жалал, Анупам Кхерни айтмаганда, асосан ёш актёрлар бўлган. 23 яшар актёрга унинг укаси Удай, шунингдек, Каран Жоҳар, Самир Шармалар ёрдам берган. Саҳналаштирувчи рассом Шармита Рой учун “Ўғирланмаган келин” атиги учинчи лойиҳа бўлган.  Анаита Шрофф Адажания Симраннинг дугонаси ролини ўйнаган. Кейинчалик у Vogue Индиа журналининг бош раҳбари бўлиб, Дипика Падуконе ва бошқа машҳур актрисалар учун ўзига хос услуб яратган.

    Фото: Yandex

    Кастинг

    Режиссёр Раж ролини аввалига Саиф Али Хонга бермоқчи бўлган. У бошқа бир эсда қоларли севги ҳикоясининг иштирокчиси бўлишга улгурган актёрга рол беришни истамаган. Бу вақтда Амир Хон ва Салмон Хонлар аллақачон бундай ҳикояларнинг иштирокчисига айланиб улгурган бўлган. Режиссёр мухлислар Ражни романтик ижрода кўриниши кутилмаган актёр гавдалантиришини истаган. Бу вақтда Шохруҳ Хон фильмографиясида “ёмон йигит” роллари бўлган ва Адитя уни бошқача образда оммага кўрсатиб, ҳайрон қолдириши мумкинлигини билган.

    Фото: Yandex

    Амриш Пури Симраннинг отаси ролига таклиф қилингани ҳам фильмнинг муваффақиятини таъминлаган. Мухлислар тасаввурида асосан салбий қаҳрамон роли билан эсда қолган актёрнинг қизига “Жее ле апни зиндаги” қандай хоҳласанг, шундай яша, деб айтган сўзлари ҳам у ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборган.

    Ражнинг отаси Анупам Кхер, Симраннинг синглиси Пуджа Рупарел, онаси ролини ўйнаган Фарида Жалал ва бошқа ижодкорлар эса фильмнинг янада муваффақиятли чиқишига ҳисса қўшган.

    Фото: Yandex

    Эски ҳикояни янгича сўзлаб бериш усули

    Режиссёрнинг мазкур фильмдаги ютуғи урф-одатлар ва замонавийлик орасидаги балансни топа олган ҳамда буни фильмда мужассам эта олгани ҳисобланади. Унинг дебют лойиҳасидан кейин минглаб ҳинд туристлари бош қаҳрамонлардан ўрнак олган ҳолда Европа бўйлаб саёҳат қилган.

    Фото: Instagram

    Фильм сценарийси ва диалогларни ҳам режиссёрнинг ўзи ёзган, унга оилавий дўсти Жавед Сиддиқи ёрдам берган. Фильмдаги машҳур ибора “Катта давлатларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради” ҳамда Ражнинг Симранни “сенёрита” деб аташ фикри ҳам Жаведга тегишли.

    Ҳали ҳамон севиб тингланадиган қўшиқлар



    Мазкур фильмдаги мусиқалар ака-ука мусиқачилар Жатин ва Лалит томонидан ёзилган. Фильмнинг муваффақияти уларнинг ҳам мусиқий карьера борасида омади чопишига сабаб бўлган. Айниқса, “Тужҳе Декҳа Тоҳ Еҳ Жана Санам” қўшиғи лойиҳанинг машҳурликка эришишида муҳим рол ўйнаган.



    “Авваллари одамлар мен ва акамни ишини яхши биладиган оддий одам деб ўйлаган, аммо бизни жиддий қабул қилмаган. “Ўғирланмаган келин” тақдим қилинганидан кейин ҳаммаси ўзгарган. Кўп йиллардан кейин ҳам бизнинг қўшиқларимиз қадрланаётганига гувоҳ бўлиб, бу ҳаётга бекорга келмаганимга амин бўламан”, — деган Жатин.

    Адитя фильмни суратга олиш учун мукаммал тайёрланган: сценарий, суратга олинадиган жойлар, кастинг, диалог, мусиқа ва бошқа ҳар бир майда детал эътибордан четда қолмаган. У нима хоҳлаётганини аниқ билган. Қўшиқлар муаллифи Ананд Бакши фильм худди Адитя айтганидек суратга олинса, кинопрокатдан тушмаслигини айтган ва шундай ҳам бўлган.

    Фото: Amazon Приме

    25 йил прокатда 

    Мумбайнинг Маратҳа Мандир кинотеатрида 2020 йилнинг мартига қадар намойиш қилинган фильм пандемия сабаб барча кинотеатрлар ёпилмаганида, ҳали ҳам намойиш қилинаётган бўларди.

    Маратҳа Мандир кинотеатри бошқарувчиси бундан бир неча йил аввал фильм кинопрокатдан олинмоқчи бўлганида 40-50 нафар мухлис ғазабланиб, уни экрандан олмасликни талаб қилганини, оқибатда интервью бериб, фильм мухлислар ташриф буюрар экан, намойишдан тўхтамаслигига ваъда беришига тўғри келганини таъкидлайди.



    Унинг қўшимча қилишича, оддий кунларда “Ўғирланмаган келин”ни кўриш учун залда 45 фоиз, байрам кунлари 70 фоиз томошабин бўлади. Фильмнинг чипта нархи эса бир неча йилдан бери ўзгартирилмайди. Кинозал ёнида вокзал жойлашган ва ташриф буюрган томошабинларнинг ярми автобус ёки поездда сафарга чиқишдан аввал фильмни кўриб кетади. Seaнслар асосан эрталаб ва кундузи бўлади, аксари поезд ва автобуслар эса кечаси йўлга чиқади.

    12.09.2023, 14:45   Изоҳ (0)   25879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Болливуд юлдузи Кажол иштирокидаги энг яхши ўткир сюжетли фильмлар (видео)

    07.07.2023, 13:00

    Шоҳруҳ Хон Анжелина Жолининг мухлиси, Леонардо Ди Каприо Карина Капурнинг кумири. Болливуд юлдузларининг севимли актёрлари

    07.09.2023, 15:59

    “Буратинонинг саргузаштлари” фильмидаги бош рол ижрочиси — Дмитрий Иосифов ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12.09.2023, 09:15

    Жеки Чан ижодга қайтди: севимли актёр иштирокидаги 2 та янги фильм таҳлили

    11.09.2023, 12:55

    “Гарри Поттер” 18-ўринда: Жаҳон тарихидаги энг юқори даромад келтирган 20 та фильм

    11.09.2023, 11:02

    “Биз аскарларга бошқаларни ўлдиришни ўргатамиз, лекин самолётга ‘лаънати’ деб ёзишса, уларни ахлоқсиз деб атаймиз!” — “Бугунги Апокалипсис” фильми ҳақида 

    10.09.2023, 08:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.