Футбол бўйича халқаро ўртоқлик ўйинида Германия 9 сентябрь, шанба куни Японияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Ито ҳисобни очди. 19-дақиқада Лерой Сане мувозанатни тиклади. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Аясе Уэда японларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда эса Япония яна 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб, Такума Asanо дарвозани ишғол қилган бўлса, Ао Танака учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Халқаро ўртоқлик ўйини
9 сентябрь, шанба
Германия – Япония 1:4
Голлар: 0:1 – 11 Ито, 1:1 – 19 Сане, 1:2 – 22 Уэда, 1:3 – 90 Aсaно, 1:4 – 90 Танака.
Германия: тер Стеген, Рюдигер, Зюле, Шлоттербек (Гозенс, 64), Гундўған, Жан (Гросс, 64), Вирц (Брандт, 73), Киммих, Ҳаверц (Мюллер, 73), Сане, Гнабри (Шаде, 81).
Япония: Осако, Сугавара (Ҳасиока, 84), Итакура, Томиясу, Ито, Эндо, Камада (Танигути, 59), Морита (Танака, 75), Митома (Доан, 84), Ито (Кубо, 75), Уэда (Aсaно, 59).
Огоҳлантиришлар: Зюле (25), Итакура (52), Гозенс (66).
Изоҳ (0)