Буюк Британияда қиролича Елизавета II хотирасига етти мингта бриллиантдан иборат улкан танга яратилди.
Бу саккиз мамлакат заргарлари томонидан қўлда ишланган танга бўлиб, олд томонида маликанинг портрети бор. Орқа томонда унинг охирги фотосуратидаги қиёфаси акс этган. Шунингдек, Британия байроғи шаклидаги қимматбаҳо тошлар ҳам тангани безаган.
“Энг яхши заргарлар энг яхши материалдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Биз маликанинг ҳаётидан илҳомланиб, унинг портретларидан таъсирланиб ижод қилдик. Бу асар Ҳазрати олияларига эҳтиромдир. Танга авлодлар учун мерос бўлиб қолади”, — деди Шарқий Ҳиндистон компанияси раҳбари Санжив Мехта.
Танга Елизавета II вафотининг бир йиллиги муносабати билан чиқарилган. Ноёб пул бирлиги баскетбол тўпи ўлчамига мос келади. Ушбу танганинг нархи 23 миллион долларни ташкил қилади. Агар сотилса, у дунёдаги энг қиммат тангага айланади.
Изоҳ (0)