• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ички меҳнат миграцияси. Тошкентда фаолият юритаётган меҳнат мигрантлари

    Бугунги кунда расмий манбалар ҳисоб-китобига кўра, 2 миллиондан ортиқ, норасмий турли манбаларга кўра 5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилади. Уларнинг аксарияти вақтинчалик ишлашга кетган меҳнат мигрантлари бўлиб, мавсумга қараб ёки шартномага қараб Ўзбекистонга қайтиб келади. Бу борада аввалги мақолаларда ҳам бир неча бор тўхталган эдик. Бугун эътиборимизни бошқа жиҳатга, ички миграцияга, аниқроқ айтадиган бўлса ички меҳнат миграциясига қаратмоқчимиз. Бунда Тошкент шаҳрига вилоятлардан келиб турли соҳаларда меҳнат қилаётганлар асосий диққат марказида бўлади.

    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Ўзбекистон Республикасида ички миграция оқимларини ҳисобга олиш тизими совет тизимидан мерос бўлиб қолган ва 2020 йилгача ҳеч қандай жиддий ўзгаришларга дуч келмади. Чунки у ўшангача фақат прописка институти билан бевосита боғлиқ бўлган. Аҳолининг ички миграциясини жорий ҳисобга олиш Ички ишлар вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан аҳолини ҳисобга олиш ва чиқариш ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Аҳолини рўйхатдан ўтказишда “Кириш манзили варақаси”, бўшатилганда – “Кетиш манзили варақаси” ва бир вақтнинг ўзида “Келиш варақаси учун статистик бухгалтерия купони”, “Кириш варақаси учун статистик бухгалтерия купони” тузилган. Манзилли варақалар ички ишлар органлари томонидан манзил-маълумотнома ишлари учун фойдаланилиб, келиш ва жўнаб кетиш варақалари статистик талонлар эса аҳоли миграциясини статистик ҳисобга олиш учун давлат статистика органларига топширилган. Ушбу талонларда мигрантнинг ёши, жинси, миллати, маълумоти, оилавий аҳволи, охирги иш жойи, доимий рўйхатга олинган жойи ва охирги яшаш жойи, келиш мақсади, 16 ёшгача бўлган болалар сони тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Статистик купонлардаги маълумотларни таҳлил қилиш ҳудудий ва бир қатор ижтимоий-профессионал ва демографик хусусиятлар бўйича гуруҳланган келганлар ва кетишлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради. Аммо бугун ушбу тизимга доир маълумотлар саёз кўринишда ва доимий оммага ошкор этилмайди.

    Республикада асосий ички миграция амалга ошириладиган нуқта бу пойтахт Тошкент саналади. Ички миграцияни ўзи ўз навбатида шартли равишда иккига бўлиниши мумкин.

    Майатникли миграция – Бу одамларнинг иш ёки ўқиш учун бир аҳоли пунктидан иккинчисига, асосан, шаҳар четидан шаҳарга мунтазам, одатда ҳар куни ҳаракатланиши. Ушбу турдаги миграциянинг ривожланишига туртки бўлган асосий омиллар технологик тараққиёт ва урбанизация эди.

    Саноатдан олдинги даврда ҳатто энг йирик шаҳарлар ҳам анча ихчам эди: Қадимги Римда 1 миллионга яқин одам яшаган, шаҳарнинг диаметри эса 3 км дан деярли ошмаган. Bloomberg журналистларининг сўзларига кўра, шаҳарларнинг кенглик бўйича ўсишининг аниқ чеклови транспортнинг етишмаслиги эди: одамлар, масалан, ишга бориш учун пиёда ёки юкланган ҳайвонларда узоқ масофаларни тезда босиб ўта олмадилар. Шу сабабли, шаҳарлар тобора зичлашиб борди, бу эса антисанитария шароитларига ва натижада касалликлар ва оммавий эпидемияларга олиб келди, баъзан барча аҳолини қириб ташлади. Фақатгина паровозлар, кейин эса автомобиллар ихтиро қилиниши билан шаҳар кенгайиб, унда кўпроқ одамларнинг ишлашига имкон яратди. Ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган манзара кузатила бошланди: транспорт қанчалик фаол ривожланса, тобора кўпроқ фойдаланиш мумкин бўлса, одамлар ўқиш ёки ишлаш учун қўшни аҳоли пунктига мунтазам равишда келишга тайёр. Бугун Тошкентда айнан шу йўналишда хизмат ўтаётган таянч нуқталар мавжуд. Масалан, Бўстонлиқ тумани, Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманидан қатновчилар учун Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли метро бекати атрофи, Паркент, Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманлари учун Мирзо Улуғбек тумани Муҳаммад Юсуф берк кўчаси, Бекобод, Пскент, Бўка, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари учун Қўйлиқ массиви атрофи, Тошкент ва Зангиота туманлари учун асосан Абу Сахий бозори атрофи ва Уч Қаҳрамон таянч пункти атрофлари асосий қатнов нуқталари саналади. Бу борада аниқ тадқиқотлар ва статистик маълумотлар мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда, ўқувчиларда тахминий рақамлар ҳосил бўлиши учун Юқори Чирчиқ туманига қатновчи микроавтобус ҳайдовчиларидан қатнов ҳақида маълумот сўралганида кунлик қатнов сони 10-20 марта бориб келиш эканлиги, улов сиғими ҳайдовчидан ташқари 14 тани ташкил этиши аниқланди. Таксопаркдаги машиналар сони 50 тача (енгил автомобиллар сони билан қўшиб ҳисоблаганда) ўртача 8-10 киши қатнашини ҳисобга олсак, бу йўналишда Тошкентга қатнаб ишловчилар сони тахминан 1000-5000 минг оралиғида эканлигига гувоҳ бўламиз. Бошқа йўналишлар билан қўшиб ҳисоблаганда бу рақамлар улкан кўринишга келади. Улар орасида доимий ишга эга одамлар ҳам, норасмий мавсумий ишларга келувчилари ҳам мавжуд. Ёлланма меҳнат салмоғи асосий даромад турларидан саналиб, 2021- йилнинг январь декабрь ойларида аҳоли умумий даромадларининг катта қисми ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларни ўз ичига олган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлардан (жами аҳоли умумий даромадларининг 65,0 фоизи) шаклланди).

    Иккинчи йўналиш – ўзга вилоятлар ҳудудига бўлган миграция. Бу турдаги миграциянинг асосий сабаби доимий иш билан таъминланиш даражасининг пастлиги, ишчи кучи арзонлиги билан боғлиқ. Молиявий томондан Тошкент доимо Республика миқёсида ўзига жалб этадиган даражада салоҳиятга эга бўлган. Пойтахтга келиб ишловчи аҳолининг сонини вақтинчалик иш билан таъминлаш марказлари орқали ёлланиб ишлаётганлар сони ва унинг вилоятлар кесимидаги тақсимоти орқали шакллантириш мумкин. Аммо тегишли вазирликлар томонидан шакллантирилган очиқ маълумотлар орасида бу турдаги қайдларни учратмадик. Бу масалага тахминий жавобни статистика агентлиги томонидан тақдим этилган “аҳоли даромадлари”га бағишланган таҳлилий маълумотларга юзландик. Трансферлардан олинган даромадларнинг улуши Хоразм ва Самарқанд вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида аҳоли умумий даромадларига нисбатан 30 фоиздан юқори кўрсаткични ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида мазкур даромад турининг улуши энг паст яъни, 12,4 фоизни ташкил этган. Агар шу маълумотни қисман асос қилиш мумкин бўлса, шу ҳудуд фуқаролари ички мигрант сифатида Тошкентда фаолият юритиш фоизи қолган ҳудудларга нисбатан эҳтимоли юқори саналади. Юқоридаги Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасидан Тошкентга келиб ишлаш олдиндан қулай саналган. Ушбу ҳудудлардаги экологик вазият мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда уларга бу масалада енгилликлар тақдим этилган.

    Бу турдаги миграция бошқа маъмурий бирликларда ҳам кўлами сўнгги йилларда кенгайиб бормоқда бунинг асосий сабаби сифатида пойтахтнинг алоҳида статусдан “маҳрум” этилганлигидадир. Шу билан бирга, асосий ички миграция йўналиши саналган қурилиш соҳасининг ЯИМ даги улуши 2017 йилдаги 5,6 фоиздан, 6,8 фоизгача ўсган.  Шунингдек ички миграция учун юқоридаги экологик ва молиявий қийинчиликлар билан бир қаторда, ривожланган инфраструктурада яшаш истаги, диний эътиқод ва сиёсатга боғлиқ миграцияни ҳам мисол сифатида келтириш мумкин. Мисол учун, чекка ҳудудларда масжидлар сони озлиги диний таълим олиш имконияти фақатгина Тошкент, Бухоро ва баъзи вилоят марказларидаги мадрасаларда мавжуд, бунда асосий мотив иқтисодий эҳтиёж саналмайди. Бу турдаги кўплаб мигрантлар ўзига тўқ кишилар саналишади. Сиёсий жараёнлар орқали ички миграцияни амалга оширилишига мисол сифатида 2005 ва 2010 йилларда Фарғона водийсидаги кўнгилсиз воқеаларни мисол сифатида олишимиз мумкин. Аксар респондентлар томонидан ҳам пойтахтда адолат борлиги, яшаш, эътиқод эркинлиги (охирги йилларда экологик вазият салбий кўринишга эга) қолган ҳудудларга нисбатан эркин эканлигини таъкидлашди.

    “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари” бу борадаги ҳукумат сиёсатининг кўзгуси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2001 йилдаги 223-сон Қарори асосида “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари” ташкил этилган. Унинг асосий вазифалари сифатида:

    • вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;
    • вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;
    • вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни йўллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;
    • вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
    • вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;
    • манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;
    • вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
    • жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.

    Тошкент шаҳрида бугунги кунда 8 та бу турдаги марказлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий томони сифатида Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган марказга мурожаат этиб келган фуқаролардан фикр сўралганда, улар томонидан кўп ҳолларда келишилган пулларни олишда бериладиган амалий ёрдам ва баъзи аниқ касб-корга эга бўлмаган фуқароларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасарруфидаги Мономарказларга малака ошириш ва касб сирларини ўрганишга йўналтиришида деб айтишди. Бу марказларга мурожаат этувчи фуқароларнинг кўпчилиги олий маълумотга эга эмас. Улардан ўзлари яшаётган ҳудудларда ишлашдан нимаси афзал Тошкентни, деб савол берилганда вилоят марказида мардикорлик ишлари кунлик 50-100 минг сўм атрофида тўғри келиши, Тошкентда эса бу кўрсаткич 150-300 минг атрофида эканлигини айтишди. Лекин марказ фаолиятидаги асосий муаммо унинг бу турдаги ишчиларнинг тўлиқ қамраб олмаганлиги, уларнинг доимий ҳуқуқлари бузилиши, шунингдек, давлат томонидан ўрнатилган қоидаларни доимий бузишларига замин яратмоқда. Марказ ташкил этилиш сабаби ҳам айнан соҳага оид ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш саналган. Шунга қарамай, Тошкентдаги “мардикор бозорлари”да ички ишлар органлари томонидан вақти-вақти билан рейдлар уюштириб турилади. Бунда аксарият мардикорлар вақтинчалик иш билан таъминлаш марказларидан ҳужжат олмагани учун жаримага тортиш билан тугайди. Бу эса тизимда ҳамон муаммолар борлигини кўрсатади.

    Тошкент ички “миялар” оқими йўналган нуқта. Пойтахтда молиявий томондан даромад миқдори ўзга ҳудудларга нисбатан каррасига кўп эканлиги унинг оилавий аҳволи четга чиқишга имкон бермайдиган зиёлиларни ўзига доим чорлаган. Шунингдек касбий ривожланиш, мансаб пиллапоясидан тез кўтарилиш имкони 2020 йилда прописка тизими соддалаштирилгандан сўнг янада реал воқеликка айланди. Барча вазирликлар марказий аппарати Тошкентда жойлашган шу билан бирга йирик бизнес субъектлари штаб квартираси ҳам айнан шу шаҳарда саналади. Шу сабабдан ОТМ ни битириши билан талабалар имкон даражасида Тошкентда қолиш пайига тушишади. Бу тизим айниқса хусусий ОТМлар очилгунига қадар яхши ишлаган.

    Аксар муҳим йўналишлар фақатгина Тошкентдаги олийгоҳларда мавжудлиги (масалан юридик соҳа, молия, банк иши в.б.) талабаларни Тошкентга интилишларини таъминлаб берган, улар учун Тошкент эришилиши мумкин бўлган энг йирик чўққи сифатида гавдаланган. Зиёли қатламнинг Тошкент томон интилишига яна бир сабаб, ўз яшаш ҳудудида у эгаллаган касб бўйича иш ўрни мавжуд эмаслигида. Мисол тариқасида Тошкент шаҳрида жойлашган мактаблардаги вилоятлардан келиб ишлаётган ўқитувчилардан бу борада фикр олинганда улар қуйидагича жавоб беришди: “Асли Навоийликман институтни тугатиб дастлаб уйим яқинидаги мактабларга иш сўраб бордим, улар дарс соатлари мавжуд эмаслиги айтишди, кейин шаҳар бандлик марказига боришимни улар йўлланмаси орқали бирон мактабда иш бошлашим мумкинлигини айтишди шаҳардаги 4-мактабда соҳам бўйича атиги 4 соат дарс бор экан бу ҳаттоки у ерга бориш харажатимни қопламас эди. Шу сабабли, шу ерга келиб ишлашга мажбурман. Уйланганим боис хотиним билан топаётган пулимиз аранг етяпти лекин орттира олмаяпмиз”.

    Ушбу ҳавола орқали суҳбатдошимизнинг фикрларини тинглашингиз мумкин. У шахсини сир қолишини қаттиқ илтимос қилгани боис унинг кимлигини ошкор этмасликка қарор қилдик.

    “Мен ҳам дастлаб бу ерга келишга иккиландим аммо баъзи дўстларим бу ерда ойликлар миқдори кўп бўлмаса-да дарс соатлари 1 ставка ва ундан кўп борлигини айтишгани боис келдим, лекин ойлик маошлар жуда оз, ўзга давлатларда пойтахт аҳолиси учун ойликлар миқдори оширилиб берилади, лекин бизда доимгидек, ўқитувчи ва шифокорлар бу бахтни фақат орзу қилиб яшамоқдамиз”.

    Яна бир суҳбатдошимиз эса ҳамкасбимиз Улуғбек Орипов. У Тошкентда журналистика соҳасида фаолият юритади. Биз унинг пойтахтдаги фаолияти билан қизиқдик. 

    Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, Тошкент ички миграция учун асосий йўналиш бўлиб, унда нафақат вақтинчалик ишлашга келганлар, балки умрбод кўчиб келиб меҳнат қилаётганлар ҳам бор. Бугунги меҳнат бозорининг талабларидан келиб чиқсак, вақтинчалик ишчилар асосан қурилишларда меҳнат қилмоқда. Ундан ташқари турли кунлик вазифалар, одамлар уйларидаги ишлар, тозалаш каби соҳаларда ҳам меҳнат қилмоқда. Аёллар мардикор бозорларидан эса уй тозалаш, дала ишлари учун ишчилар жалб қилинмоқда. Аммо норасмий фаолият кўрсатаётган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва ҳимояси борасида ҳамон муаммолар мавжуд ва буни ҳал қилиш учун зарур чораларни кўриш лозим.

    06.09.2023, 18:51   Изоҳ (0)   10859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича ҳам давлат хизматлари кўрсатилади

    06.09.2023, 18:20

    Тошкентда бедарак йўқолган эркак жасади бошига пакет кийдирилган ҳолда ўз машинасидан топилди

    06.09.2023, 17:55

    Жанубий Кореяда ўзбекистонликларнинг 148 минг доллар пули ундириб берилди

    06.09.2023, 17:46

    “Марказий Осиёда қулай географик жойлашувга эга Ўзбекистонни жуда муҳим шерик деб ҳисоблаймиз” — Италия қишлоқ хўжалиги вазири

    06.09.2023, 17:39

    “Ҳар қандай қимор бу — тузоқ”. Тошкентда ҳарбийлар учун профилактик тадбир ўтказилди

    06.09.2023, 16:50

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди

    06.09.2023, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.