Туркия шимолида кучли ёмғир туфайли Қора денгиз соҳилида жойлашган Гиресун шаҳрини сув босди. Бу ҳақда CNN Турк хабар бермоқда.
Кучли ёмғир 2 сентябрь куни кечқурун бошланган. Ёғингарчилик оқибатида шаҳарнинг марказий қисмидаги кўчалар сув остида қолган, биринчи қаватдаги айрим уйларни сув босган.
Сув босган йўлларда ҳайдовчиларнинг машинада ҳаракатланиши қийинлашган.
Ёмон об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш учун коммунал хизматлар канализация қудуқларини очишга киришди.
Аввал Хитой жанубидаги Гуандун провинциясига кучли “Саола” тайфуни ёпирилганди. Шамол кучлилиги сабабли вазни 50 килограммдан кам бўлган одамларга кўчага чиқиш тақиқланган.
Бундан ташқари, Хитой жанубида 780 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Гуандун провинциясида ҳам кўчки содир бўлган.
Изоҳ (0)