CBS телеканали хабар беришича, АҚШ Адлия вазирлиги Россиянинг санкцияга тушган қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ активларини Украинага жўнатмоқчи.
Унинг сўзларига кўра, Украинада уруш бошланган 2022 йил февраль ойининг охиридан бери АҚШ расмийлари Россиянинг бутун дунё бўйлаб умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган активларини мусодара қилган ёки мусодара қилишга ёрдам берган.
“Биз олинган маблағларни Украина халқи манфаатига ишлатиш учун Конгрессдан рухсат сўраяпмиз”, — деди бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Лиза Монако CBS телеканалига берган интервьюсида.
АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд май ойида санкцияларни бузгани учун россиялик олигарх Константин Малофеевнинг мусодара қилинган активларини Украинага ўтказишга рухсат берганди, деб ёзади Reuters.
АҚШ расмийларига кўра, Малофеев Қримда сепаратистик кайфиятни қўзғатиб, русларни молиявий қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)