• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон ва Путин учрашуви: Президентлар нималарни гаплашди?

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин 4 сентябрь куни Сочида музокара олиб борди. Музокара якунида давлат раҳбарлари учрашув тафсилотлари ҳақида маълумот берди. Қуйида уч соат давом этган учрашувнинг асосий тафсилотларини тақдим этамиз.

    Фото: “ТАСС”

    Дон битими

    Россия президентининг сўзларига кўра, дон битимининг тўхтатилиши дунёдаги озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятга таъсир қилмади. Путин дон нархи пасайишда давом этаётгани, озиқ-овқат тақчиллиги йўқлигини, аммо уни адолатли тақсимлашда муаммолар борлигини тушунтирди. У Россия Африканинг 6 та давлати билан донни текин етказиб бериш бўйича келишувларни якунлашга яқин турганини айтди.

    “Бизни дон битимидан чиқишга мажбур қилишди. Ғарб Россиянинг дон битими бўйича талабларини бажаришга, жумладан, Россия донини экспорт қилишга тўсқинлик қилишда давом этмоқда”, — деди сиёсатчи.

     Шунингдек, Путин Россия барча белгиланган келишувлар бажарилиши биланоқ ғалла битимини қайта тиклашга тайёр бўлишини айтди.

    “Россия томони дон битими доирасида хавфсиз юк ташишни таъминлади, бироқ бошқа томон йўлаклардан террористик ҳужумлар учун фойдаланган”, — деди Россия президенти.

    У Россия Қатар ёрдамига умид қилиб, Туркия орқали энг қашшоқ мамлакатларга имтиёзли нархда 1 млн тоннагача дон етказиб беришга тайёрлигини айтди.

    “Дон битими қашшоқ мамлакатлар учун муҳим рол ўйнаган. Битим юзасидан БМТ билан маслаҳатлашувларнинг янги пакетини тайёрлаймиз. Ўйлайманки, натижага эришамиз, Туркия бор кучини сарфлайди”, — деди Эрдўғон 
    Россия президенти дон битимига қайтиш учун Ғарбга шарт қўйишда давом этмоқда. У Росселхозбанкни SWIFT’га улашни, қишлоқ хўжалиги техникаси учун эҳтиёт қисмларни етказиб беришни, транспорт логистикаси ва суғуртасини блокдан чиқаришни, “Толятти-Одесса” аммиак қувурини қайта ишга туширишни ва Россия компанияларининг активларини “блокировкадан чиқаришни” талаб қилмоқда.

    Украинадаги вазият

    Россия президенти Украина қўшинларининг қарши ҳужуми “Киев учун мутлақо муваффақиятсиз” бўлиб чиққанини айтди.

    “Қарши ҳужумга келсак. Бу муваффақиятсизлик. Бугун у айнан шундай кўринади”, — деди Путин.

    Россия президенти Украинадаги уруш бўйича тинчлик музокаралари ҳақида ҳам гапирди.

    “Мен шуни айтмоқчиманки, Россия ҳеч қачон музокаралардан бош тортмаган ва ҳозир ҳам рад этмаяпмиз”, — деди у.

    Ўз навбатида, Эрдўғон Анқара музокараларда воситачиликни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди, Путин бундан бош тортмаслигини айтди.

    Газ хаби

    Путин Россия газни Туркия орқали бошқа давлатларга транзит қилишга тайёр эканини маълум қилди. Россия жорий йилнинг 9 ойида Туркияга 10 млрд куб метрдан ортиқ газ етказиб берган.

    “Биз ҳудудий газ хабини яратишни таклиф қилдик, “Газпром” йўл харитаси лойиҳасини тақдим этди”, — деди Путин.

    Россия ва Туркиянинг ҳисоб-китобларида миллий валюталар

    Путин икки давлат ўртасида ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш тенденцияси кузатилганини айтди.

    “Тижорат биржаларида миллий валюталар, рубль ва лирадан фаолроқ фойдаланиш тенденцияси кузатилмоқда”, — деди Россия давлат раҳбари.

    Унинг сўзларига кўра, ўзаро ҳисоб-китобларда доллар ва евронинг улуши “аста-секин камайиб бормоқда”.

    Россия ва Туркия муносабатлари

    Шунингдек, Путин туркиялик ҳамкасбига давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги жадаллик сақланиб қолаётганини айтди. У икки давлат ўртасидаги ўтган йили 86 фоизга ўсган товар айирбошлаш ҳажми жорий йилда ҳам ижобий натижа кўрсатишини билдирди.

    Эрдўғоннинг сўзларига кўра, икки давлат товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш мақсади сари интилмоқда. 

    “Ташқи савдо ҳажми ҳозирда 62 миллиард долларни ташкил этгани ва биз 100 миллиард долларлик мақсадимиз сари интилаётганимиздан жуда мамнунмиз”, — деди Туркия президенти.

    У туризм Туркия ва Россия ўртасидаги муҳим қадамлардан бири эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айни дамда Туркиядаги меҳмонлар орасида россиялик сайёҳлар биринчи ўринни эгаллаб турибди.

    “Яна бир муҳим хусусият — ҳарбий мудофаа саноати, энергетика соҳаси. Ўртамизда, айниқса, табиий газ бўйича қадамлар бор. Бу борада Россия билан табиий газ борасида яхши, муҳим алоқаларимиз борлиги муҳими. Ўйлайманки, биз бу муносабатларни ривожлантирамиз”, — деди Эрдўғон.

    Туркияда АЭС қуриш

    Бундан ташқари, Путин 2024 йилда Туркияда Аkkuyu атом электр станциясининг биринчи блокини ишга тушириш режаларини маълум қилди. У Россия ядро ёқилғисининг биринчи партияси етказиб берилгандан сўнг Туркия ядровий давлатлар клубига аъзо бўлганини таъкидлади. 

    “Кейинги йил — ҳаммаси режа бўйича кетмоқда — биз биринчи блокни ишга туширамиз. Ҳамкорлигимизни давом эттириш учун қизиқарли вариантлар мавжуд. Ҳозир станцияда жуда катта малакали жамоа — салкам 25 минг одам ишлашда давом этмоқда”, — деди Путин.

    Эрдўғон эса Туркия Россия билан Синоп шаҳрида республикадаги иккинчи АЭСни қуриш бўйича келишувга эриша олишига ишонч билдирди.

    “Турк оқими” ва “Мовий оқим” газ қувурлари

    Путин “Украина портларидан учирилган дронлар” “Турк оқими” ва “Мовий оқим” газ қувурларига ҳужум қилишга урингани ҳақида баёнот берди.

    Президентнинг таъкидлашича, 2022 йилда Россия томони Туркияга “Турк оқими” ва “Мовий оқим” газ қувурлари орқали 21,5 миллиард куб метр газ етказиб берган. 2023 йилнинг январь август ойларида етказиб бериш ҳажми 10 миллиард куб метрдан ортиқни ташкил этди.

    04.09.2023, 20:01   Изоҳ (0)   16869
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ агентлиги суданлик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар сўрамоқда

    04.09.2023, 19:58

    Байден Ашраф Ғани Афғонистондан қочиб кетганидан ҳафсаласи пир бўлган — ОАВ

    04.09.2023, 19:25

    Украина урушнинг бир куни учун неча пул сарфлайди? 

    04.09.2023, 18:30

    Швецияда Қуръони карим ёқилгани ортидан тартибсизликлар бошланди (видео) 

    04.09.2023, 18:10

    Россия учирган дронлар Руминия ҳудудига қулаб тушди — Украина ТИВ

    04.09.2023, 16:47

    Украинада мудофаа вазири алмашяпти. Бу фронтдаги вазиятга қандай таъсир қилади?

    04.09.2023, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.