Россия ҳарбийлари 3 сентябрга ўтар кечаси Одесса вилоятининг жанубий ҳудудларига 25 та Shahed-136/131 зарба берувчи дронлари билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, рус ҳарбийлари жанубий ва жануби-шарқдан бир нечта ҳужумни амалга оширган. Ҳаммаси бўлиб Одесса вилоятининг жанубий ҳудудларига 25 та Shahed дрони учирилган. Улардан 22 таси уриб туширилгани айтилмоқда.
Украина қуролли кучлари ҳужум оқибатида порт инфратузилмасига зарба берилганини эълон қилди. Бироқ аниқ қайси ҳудуд зарар кўргани кўрсатилмаган. Ҳужум сабабли ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олган.
Украина оммавий ахборот воситалари Измоил ва Рени портларини Россия нишони деб атаган. Одесса вилоятидаги тунги ҳужум оқибатлари акс этган сурат эълон қилинган.
Изоҳ (0)