Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат раҳбари администрациясини қайта ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра администрация раҳбари ўринбосарлари лавозимлари тугатилди.
“Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Президент администрациясининг янгиланган тузилмаси қуйидагилардан иборат бўлади:
- Президент администрацияси раҳбари;
- хавфсизлик кенгаши котиби;
- Президент канселярияси раҳбари;
- президент ёрдамчилари;
- президент маслаҳатчилари;
- Президент администрацияси бўлимлари”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, президентнинг ички сиёсат ва коммуникациялар, иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ, шунингдек, фан ва инновациялар бўйича ёрдамчилари лавозимлари ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)