4 сентябрь куни Сочида Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўғон учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳақиқатан ҳам, музокаралар душанба куни Сочида бўлиб ўтади. Учрашув куннинг ярмига мўлжалланган”, — деди Песков журналистларнинг Путин ва Эрдўғон учрашуви ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш ҳақидаги сўровига жавобан.
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Эрдўғон ва Путин ўртасидаги учрашув дон келишувини тиклаш учун охирги имконият эканини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)