Жорий йилнинг 1 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “МуҳаммадЮсуф болажонлари” боғчасидаги тарбиячи болаларни ураётгани акс этган видеолар тарқалди.
Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
“Мазкур ҳолат дарҳақиқат Андижон вилояти Марҳамат туманидаги ‘МуҳаммадЮсуф болажонлари’ нодавлат таълим ташкилотида содир бўлиб, ушбу ҳолатга йўл қўйган таълим ташкилоти тарбиячиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, — дейилади муносабатда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун мактаб раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланган.
Изоҳ (0)