Андижон вилояти Марҳамат туманидаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим агентлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Унга кўра, 1 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти “Марҳамат туманидаги Муҳаммад Юсуф болажонлари боғчасидаги тарбиячиларни ким олади” сарлавҳаси остидаги хабарлар вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган. Ҳолат ўрганиш ишларига йўналтирилган. Ўрганиш ишлари якунларига кўра батафсил маълумот берилиши қайд этилган.
Изоҳ (0)