Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилган директор калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан қўшимча тафсилотларни маълум қилди.
Унга кўра, бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди ва унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилди.
Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (1)
Buni surishtirish kerak bu yollangan bolishi mumkin.Nega shu paytgacha bu ayolni hech kim kalatalamaydida hokimga gap qaytarsa kaltaklab ketarkan