Uzbekistan Airways'нинг учта самолёти Домодедово халқаро аэропорти ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Москвага қўна олмади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Самолётларнинг иккитаси Тошкентдан, яна бири Урганчдан Москвага учган бўлиб, улар қуйидаги захирадаги аэропортларга йўналтирилган:
- HY611 рейси Самара халқаро аэропортига;
- HY9615 рейси Қозон халқаро аэропортига;
- HY9613 рейси эса Санкт-Петербург халқаро аэропортига.
Авиакомпания келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган. Домодедово халқаро аэропорти ҳаво ҳудуди нима сабабдан ёпилганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)