• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ғиждувон шашлик”дан ташқари, “Зомин тандир гўшти”, “Марғилон адраси” ва “Қўқон пичоқлари” ҳам патентлангани маълум бўлди

    Ўзбекистонда нафақат “Ғиждувон шашлик”, “Зомин тандир гўшти” ҳам патентлангани маълум бўлди. Бу ҳақда “Дарё”га Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар 5 та интеллектуал мулк объектлари Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган. Улар “Зомин тандир гўшти”, “Марғилон адраси”, “Марғилон атласи”, “Қўқон пичоқлари” ва “Ғиждувон шашлиги” ҳисобланади.

    Вазирликка кўра, Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар 2022 йил 3 мартда қабул қилинган “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. 

    Ушбу қонунга кўра товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқлиги эътиборга олинади. Географик кўрсаткичлар халқаро амалиётда кенг тарқалган бўлиб, хусусан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар иштирок этувчи 1994 йилда имзоланган Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари бўйича битимида (ТRIPS) ҳам ўз аксини топган. 2015 йили қабул қилинган, келиб чиққан жой номи ва географик кўрсаткичлар тўғрисидаги Лиссабон битимининг Женева акти эса ушбу муносабатларни тартибга солувчи махсус халқаро шартномалардан бири ҳисобланади, — дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева. 

    Вазирликнинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқига кирувчи давлатларда 3000 дан ортиқ, Россия Федерациясида 230 дан ортиқ географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари рўйхатдан ўтказилган. Бундан ташқари, Испанияда биргина гўшт бўйича 16 та географик кўрсаткич, Грузияда эса вино бўйича 20 га яқин географик кўрсаткичлар рўйхатдан ўтказилган. 

    Чет элдаги географик кўрсаткичларга мисол қилиб “Switzerland” ёки “Swiss” (соатлар), “Feta” (пишлоқ), “Gorgonzola” (пишлоқ), “Mozarella di Bufala” (пишлоқ), “Gouda Holland” (пишлоқ), “Vodka оf Finland” (ароқ), “Irish Whisky” (виски), “Skotch Whisky” (виски), “Champagne” (вино), “Кубанский картофель”, “Тулский самовар” ва бошқаларни кўрсатиш мумкин, — дейди вазирлик вакили. 

    Севара Ўринбоеванинг эслатишича, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида географик кўрсаткичлар сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган ноёб маҳсулотлар мавжуд. Уларга “Чуст пичоғи”, “Бухоро гилами”, “Бахмал олмаси”, “Мирзачўл қовуни”, “Самарқанд нони”, “Қашқадарё тандир гўшти”, “Паркент узуми”, “Қўқон гилоси”ни киритиш мумкин. 

    Географик кўрсаткичлар товар белгиларидан кескин фарқ қилади. Хусусан, товар белгисида истеъмолчилар маҳсулот ишлаб чиқарувчини уларнинг товар белгиси орқали таниб олади ва товар белгиси уни тасарруф этиш учун бир шахсга, баъзида жамоавий келишган ҳолда бир нечта шахсларга тегишли бўлади. Бунда товар белгиси шартнома ёки лицензия шартномаси асосида ўзга шахсларга берилиши мумкин.

    Географик кўрсаткичда эса аксинча, у аниқ бир шахсга тегишли бўлмасдан ундан фойдаланиш ҳуқуқи худди шу географик объектда жойлашган (Фуқаролик кодексининг 46-моддасига мувофиқ юридик шахснинг жойлашган ери у давлат рўйхатидан ўтказилган жой) ва худди шундай хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахсга ҳам берилиши мумкин. Бунда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўз ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга йўл қўйилмайди, — дейди Севара Ўринбоева.

    31.08.2023, 17:57   Изоҳ (1)   15539
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 531110501@telegram.org / 03.09.2023, 06:04

      Potentlagani narmalni ixtiro bolmagani uchun mantiqsiz narsalatni patentlanyapti.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ғиждувон шашлиги” географик кўрсаткич сифатида патентланди. Ғиждувон ҳокими энди бу номдан рухсатсиз ҳеч ким фойдалана олмаслигини айтди

    30.08.2023, 11:47

    “Ўзсувтаъминот” акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди

    31.08.2023, 17:03

    Президент “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди (фото)

    31.08.2023, 16:20

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    31.08.2023, 16:08

    Отабек Муҳаммадзоҳид ва Сардор Мамадалиевдан Равшан Комиловгача: Фарғонада Мустақиллик тантаналари бўлиб ўтди

    31.08.2023, 15:55

    Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходимлари калтакланди 

    31.08.2023, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.