Шавкат Мирзиёев 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Ушбу монумент давлат раҳабри ғояси асосида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Мамлакат ҳаётидаги улкан воқеалар, хорижий ташрифлар чоғида бу ерга гул қўйиш анъанага айланган.
Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этганди.
Изоҳ (0)