Европа Иттифоқи Украинага 2024—2027 йилларда йилига 5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратадиган фонд яратмоқчи.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Испаниянинг Толедо шаҳрида ҳамжамият мамлакатлари мудофаа вазирларининг норасмий учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Мен 2024 йилдан 2027 йилгача Европа тинчлик жамғармаси доирасида ишлайдиган жамғарма яратишни таклиф қилдим. Бу бизнинг Украинани қўллаб-қувватлашимизнинг асосий элементи бўлиши керак. Жамғарма доирасида биз ҳар йили Украинага 5 миллиард евро ажратамиз”, — деди у.
Аввалроқ Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Европа тинчлик фонди жамғармасини 3,5 миллиард еврога оширишни маъқуллагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)