• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

     Шавкат Мирзиёев 5 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди (фото)

    Ўзбекистонда 30 август куни мамлакатга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Унга кўра, Шавкат Мирзиёев Хитой элчиси Юй Сзюн, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

    Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарларини Ўзбекистондаги фаолияти расман бошлангани билан қутлади. Тантанали маросим Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи давлат мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонланаётган пайтда ўтказилаётгани рамзий маънога эга экани қайд этилди. Жорий йилда мамлакатда умумеътироф этилган демократик нормаларга мувофиқ муҳим сиёсий тадбирлар – янгиланган Конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ва Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди. Уларнинг натижалари амалга оширилаётган ислоҳотлар ортга қайтмаслигини мустаҳкамлаб қўйди. Бу “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам ўз ифодасини топди.

     
     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон етакчиси дунёда геосиёсий кескинлик кучайиб, ўзаро ишонч сусайиб бораётган, турли минтақаларда янги низо ўчоқлари вужудга келиб, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга таҳдидлар ортаётган шароитда Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритаётганини алоҳида таъкидлади.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жаҳондаги барча мамлакатлар билан ўзаро ҳурмат ва амалий ҳамкорликка асосланган муносабатлар тизимли ривожланмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар билан кўп томонлама шериклик мустаҳкамланмоқда. Жорий йилда мамлакатда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ҳамда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилей сессияси бўлиб ўтади. Давлат раҳбари янги элчилар вакиллик қилаётган мамлакатлар билан муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги даражага олиб чиқишга доир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Хитойдан янги тайинланган элчига мурожаат қилар экан, Пекин бизнинг ишончли ва вақт билан синалган дўстларимиздан бири экани, у билан муносабатлар кейинги йилларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди.

    “Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин жанобларининг бир йил аввал мамлакатимизга амалга оширган тарихий давлат ташрифи ҳамда жорий йил май ойида Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммити доирасидаги самарали учрашувимиз икки томонлама муносабатларга кучли суръат бағишлади”, – деди Ўзбекистон етакчиси.

    Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўзаро савдони кўпайтириш, Хитойнинг етакчи компаниялари билан юқори технологиялар ва инновациялар борасидаги шерикликни кенгайтириш, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергетика, илғор саноат ва инфратузилма, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариш, фан-таълим ва маданий алмашинувларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Октябр ойида Хитойда бўлажак “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми доирасида олий даражали учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Малайзия – Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёдаги муҳим ҳамкори.

    “Муносабатларимиз ўзаро ҳурмат ва анъанавий дўстлик тамойиллари асосида изчил ривожланмоқда. Давлатларимизнинг долзарб глобал ва минтақавий масалаларга доир қарашлари ва ёндашувлари ўхшаш ёки яқин”, — деди Ўзбекистон президенти.

    Электроника ва электротехника, ахборот технологиялари, озиқ-овқат саноати, туризм, таълим ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, Малайзиянинг етакчи компаниялари, айниқса, нефть-кимё корхоналари билан шериклик алоқаларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Тошкент ва Урганч шаҳарларида Малайзиянинг “Бинари” университети муваффақиятли ишламоқда. Фаол ўзаро ташрифлар ҳам олий даражадаги учрашувлар учун яхши замин яратмоқда.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жаҳонда улкан сиёсий, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга Буюк Британия Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ва муҳим ҳамкоридир. Кейинги йилларда мамлакатлар ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган кенг алоқалар йўлга қўйилиб, барқарор ривожланмоқда, янги лойиҳалар ва аниқ дастурлар билан бойимоқда.

    Парламентлар, суд идоралари, адлия, таълим ва молия вазирликлари ўртасидаги шериклик кенгаймоқда. Ўзбекистон ва Буюк Британия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Иқтисодий йўналишда ўзаро савдо ҳажми юқори суръат билан кўпаймоқда.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон раҳбари мамлакат инвестициялар ва инновациялар соҳасидаги ишга солинмаган улкан салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқаришдан манфаатдор эканини қайд этиб, банк иши ва молия, рақамли иқтисодиёт, “яшил” энергетика, геология, кимё ва бошқа устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифини билдирди.

    Туркманистон — энг яқин қўшни. Тили, дини ва урф-одатлари муштарак бўлган халқларимиз кўп асрлар давомида ёнма-ён яшаб келмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда барча йўналишларда – сиёсат, парламентлараро алоқалар, савдо ва иқтисодиёт, транспорт, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалигида, маданий-гуманитар соҳада янги даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президентининг Ашхободга яқиндаги ташрифи, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан сермаҳсул музокаралар стратегик шерикликнинг янада чуқурлашишига хизмат қилди.

    “Биз савдо алоқаларини кенгайтириш, иқтисодий соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш, юк ташиш ва транзит ҳажмини кўпайтириш учун улкан салоҳиятга эгамиз”, – деди Ўзбекистон етакчиси.

    Кўп қиррали алоқаларни, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги яқин мулоқотни ва ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш нияти билдирилди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бангладеш Халқ Республикаси — Жанубий Осиё ва бутун ислом оламида тез ривожланаётган давлат. Мамлакатлар ўртасидаги мулоқотлар фаоллашган. Сиёсий ва савдо-иқтисодий йўналишларда “йўл хариталари” қабул қилинган. Тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм тармоқларида шерикликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳалари ва қўшма дастурларни амалга ошириш истиқболлари белгилаб олинган.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маросим якунида Ўзбекистон президенти элчиларга масъулиятли ва шарафли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларни янада юксалтириш учун фаолроқ ишлаш ва ҳудудларга кўпроқ боришга чақирди.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Дипломатлар самимий қабул, самарали фаолиятига яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, бор билим ва саъй-ҳаракатларини икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга қаратишларини таъкидлади.

     
     
    Фото: Президент матбуот хизмати
    30.08.2023, 22:26   Изоҳ (0)   7370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

    30.08.2023, 20:20

    Санъаткорлардан спортчиларгача: Президент орден ва медаллар билан тақдирланганларга мукофотларни топширди (фото)

    30.08.2023, 19:14

    Ўзбекистонда байрам кунлари автобуслар ҳаракати қандай тартибда бўлади?

    30.08.2023, 18:48

    Президент Саудиянинг Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришга энг кўп инвестиция киритаётган компанияси раисини қабул қилди

    30.08.2023, 18:40

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида аёллар эркаклардан юқорироқ балл йиғди

    30.08.2023, 18:35

    Наманганда “Ташаббусли бюджет” учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул йиғилгани аниқланди

    30.08.2023, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.