Пенсия жамғармаси пенсия ва нафақаларни пластик картага ўтказиш қандай амалга оширилиши ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, пенсия ва нафақаларни банк пластик карталарига ўтказиш учун аризалар тижорат банкларида карта очиш жараёнида ёки банкнинг мобил иловаси орқали расмийлаштирилади.
“Бунда, фуқаролардан Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлимларига мурожаат этиш талаб қилинмайди”, — дейди жамғарма бош мутахассиси Бахриддин Зиятов.
Маълумот учун, август ойида 4,5 миллион нафар фуқарога пенсия ва нафақа тўланди. Шундан қарийб 3,2 миллион нафари ёки 71 фоизи пенсия ва нафақасини нақд пулсиз шаклда (пластик картага) олган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, 401,9 минг нафар қанча пенсионер 50 доллардан кам пенсия олаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)