Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Россия иштирокисиз ғалла битими ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтиб ўтди.
“Агар Россия иштирок этаётган шартнома ҳақида гапирадиган бўлсак, у Россия Федерациясисиз ишлай олмайди. Бу умуман мумкин эмас. Агар Россия иштирок этмайдиган бошқа баъзи шартномалар ҳақида гап кетадиган бўлса, унда бу ҳақда худди шундай — очиқ-ойдин ёзиш керак”, — таъкидлади Захарова.
Шунингдек, у дон келишуви Сергей Лавров ва туркиялик ҳамкасби Ҳоқон Фидан ўртасида Москвада бўлиб ўтадиган музокараларда муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлишини ҳам айтиб ўтди.
Аввалроқ Туркия “дон келишувини” янгилаш бўйича таклифлар устида ишлаётгани, эҳтимолий музокаралар Истанбулда бўлиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Кейинроқ эса Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиш учун Россияга бориши, унинг бу ташрифи ғалла бўйича келишувни амалга оширишни давом эттириш учун муҳим қадам бўлиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)