Сешанба куни эрталаб довулга айланган “Идалия” тропик бўрони Куба ғарбидаги Пинар-дел-Риo провинциясининг бир қанча ҳудудларини электр таъминотисиз қолдирди.
Маълумотларга кўра, шамол ва кучли ёғингарчилик туфайли ҳозирда истеъмолчиларнинг қарийб 60 фоизи электр энергиясидан фойдалана олмаяпти.
Ҳудудда жами 570 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган. Табиий офат эпицентри Тампа шаҳридан (Флорида) 500 км жанубда ва Кубанинг ғарбий қисмидан 200 км шимолда жойлашган. Тўфон шимолга тахминан 22 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда.
“Идалия” сешанба оқшомига қадар Жанубий Каролина ва Флорида штатларига етиб бориши кутилмоқда, уларнинг аксариятида губернатор Рон ДеСантис аллақачон фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Изоҳ (0)