Жанубий Корея авиакомпаниялари самолётга чиқишдан олдин йўловчиларнинг оғирлигини ўлчашни бошлайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Жанубий Корея транспорт вазирлиги йўловчиларни самолётга чиқишдан олдин тарозидан ўтказишни буюрди. Ушбу қоида мамлакатдаги барча йўловчи ташувчилари учун амал қилади.
“Саёҳатчиларнинг мажбурий оғирлигини тортиш компанияларга самолёт бортида оғирликни тенг тақсимлашда ёрдам бериши керак, бу ёнилғи тежаш ва парвозлар хавфсизлигини яхшилаш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Korean Air ортиқча вазн учун қўшимча тўлов олинмаслиги, олинган барча маълумотлар аноним бўлиб, фақат статистик маълумотларни йиғиш учун хизмат қилишини таъкидлади.
Мамлакат Транспорт вазирлиги маълумотларни қайта ишлайди ва ташувчилардан олинган маълумотларни таҳлил қилади. Оғирликка тортиш тартиби ҳозирча ихтиёрий бўлиб, ундан воз кечиш мумкин.
Korean Air расмийларининг таъкидлашича, бундай маълумотлар лайнер кабиналарида юкни тўғри тақсимлаш ва ёнилғи сарфини камайтириш ҳисобига ҳар йили бир миллиард долларгача тежаш имконини беради.
Изоҳ (0)