Австралиянинг Мелвилл оролида АҚШ ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу Австралия ва Филиппин билан биргаликда ўтказилган машғулотлар вақтида содир бўлди. Самолёт бортида 23 нафар америкалик ҳарбий хизматчи бўлган.
Қайд этилишича, MV-22B Osprey конвертоплан ҳалокатга учраган. Оқибатда борта бўлган америкалик ҳарбийларнинг уч нафари ҳалок бўлган, қолган беш нафари эса оғир аҳволда Дарвин касалхонасига етказилган.
Денгиз пиёдалари Predator’s Run машқлари доирасида парвоз қилган. Ҳодиса сабаблари номаълум, тергов ишлари бошланган. Австралия бош вазири Энтони Альбанезе авиаҳалокатни “фожиали” деб атаган.
- Конвертиплан — вертикал учиш ва қўниш учун ротор кучидан фойдаланадиган ва оддий парвозда қўзғалмас қанотли лифтга ўтувчи самолёт сифатида таърифланган.
Изоҳ (0)