Саида Мирзиёева Ўзбекистон президенти ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Давлат раҳбари бу ҳақда тегишли фармонни имзолаган.
Саида Мирзиёева Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди ҳисобланади.
Кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019—2020 йилларда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йилдан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари бўлган.
Саида Мирзиёева 2022 йил ноябридан буён Президент администрацияси ижро этувчи аппарати коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири лавозимида ишлаётганди.
Изоҳ (1)
Xorazm viloyati Yangibozor tumani Bog'olon qishlogʻida gaz yoʻq shu yerlarga ham gaz berilishini soʻraymiz Bog'olon Turkmanistonga yaqin joylashgan hudud sanaladi.