• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “СССР даврида Ўзбекистон пахта республикасига айлантирилгани катта хато бўлган” — тарихчи Феруза Иззат

    СССР даврида Ўзбекистонни пахта етиштирувчи республикага айлантирилгани бир қатор фожиаларга олиб келган. Бу ҳақда тарих бўйича фалсафа доктори Феруза Иззат YouTube’даги “Қурултой” лойиҳасидаги суҳбатда айтиб ўтди.

    Феруза Иззат
    Фото: YouTube

    Феруза Иззат суҳбатда 1959—1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби бўлган Шароф Рашидов шахсияти ва сиёсий фаолиятини таҳлил қилган. Мутахассиснинг айтишича, Рашидов мамлакатни пахта республикасига айлантирилишига сабабчилардан бўлган.

    “Пахта иши”нинг илдизларини Брежнев ва Рашидов орасидаги муносабатларга тақасак бўлади. 1974 йилда Ўзбекистон 5 миллион тонна пахта топшириб, “план”ни ортиғи билан бажаради. Аслида режада 1,5 миллион тонна белгиланганди. Лекин об-ҳаво жуда яхши келиб, ҳосил ортиғи билан топширилган. Кейин Брежнев (1964­—1982 йилларда СССР раҳбари – таҳр.) ўзи келган ва мукофот берган. 1976 йилда Тошкентда компартия съезди бўлган ва ўша ерда Рашидов: “Бундан бу ёғига ҳар йили 5 миллион тонна пахта берамиз, 1983 йилга чиқиб, 5,5 миллион тоннага чиқарамиз” деган пайтда Брежнев ҳам мажлисда бўлган ва Рашидовга “Ундан ҳам кўпайтиришнинг иложи йўқми? 6 миллион тонна қила олмайсизларми?” деб сўраган.

    Шу билан Рашидов “ҳаракат қиламиз”, деган. Энди йўқ, деб бўлмайди-ку. Рашидов Брежнев билан яқин алоқада бўлган. У жуда яхши сиёсатчи эди. Қаерда қандай гапириш, қандай ҳаракат қилиш кераклигини жуда яхши билган. Аммо ўша пайтда ҳамманинг олдида “йўқ, бўлмайди, қила олмаймиз”, дея олмаган. Фожиа ўшандан бошланган, — деди тарихчи.

    Шароф Рашидов
    Фото: Яхдех

    Суҳбат давомида Феруза Иззат пахтани Ўзбекистон учун фалокат деб билишини таъкидлаган.

    Ўзбекистон шимолий минтақа ва пахтачиликка ихтисослашган минтақа эмас аслида. Сув ҳам кўп эмас. Мана Орол фожиаси ҳам айнан пахта етиштиришга ихтисослаштирилмаганимиз учун келиб чиқди. Пахта ҳосили об-ҳавога жуда ҳам боғлиқ. Фикримча, Ўзбекистонни пахта республикасига айлантирилгани жуда катта хато бўлган. Чунки бу кўплаб фожиаларга олиб келган. Ҳалигача Орол фожиасининг экологик таъсирини кўриб турибмиз. Рашидов ўша пайтда қаттиқ туриб, “йўқ, қила олмаймиз”, деганда балки бунақа бўлмасди, деб ўйлайман, — деди олима.

    Унинг қўшимча қилишича, ўша даврда пахта “план”ини тўлдириш учун аслида йўқ ҳосилни, бор деб қўшиб ёзиш авж олган.

    Схемаларни қарайдиган бўлсангиз, 5 йилнинг ичида камида 5 миллион тонна пахта қўшиб ёзилган. Яъни йўқ пахта, рўйхатга бор деб ёзилган. Рашидов пахтани қўшиб ёзишларни билмаганми, деган савол пайдо бўлади. Бунчалик катта миқдордаги қўшиб ёзишларни билмасликнинг иложи йўқ. Ҳаттоки Брежнев ҳам билган. Совуқ уруш даврлари ҳамма СССРга кўз тикиб турган пайт ҳар бир ҳужжатлар жуда яхши кузатиб турилган, — деди Феруза Иззат.
    Шароф Рашидов ва Леонид Брежнев
    Фото: Yandex

    Мутахассисга кўра, Шароф Рашидов вафотидан кейин “пахта иши”, яъни пахта билан боғлиқ фош этилган жиноятларни матбуотга “пахта иши” деган умумий ном остида олиб чиқиш авж олган.

    “Пахта иши” аслида битта иш эмас, жуда кўп иш. Унинг ичида жуда катта қонунбузарликлар ҳам бўлган. Менга қизиқ бўлгани, нега айнан Ўзбекистон? Бутун иттифоқ бўйича ҳақиқатан Ўзбекистон шунчалик коррупция ботқоғига ботиб кетганми, деган савол қизиқтирди. Аслида қарайдиган бўлсангиз, фақат Ўзбекистон эмас, ҳали Рашидовдан, “пахта иши”дан ҳам олдин, Брежнев даврида Озарбайжонда, Грузияда жуда катта коррупцион схемалар, можаролар бўлган”,— деди тарихчи.

    24.08.2023, 20:55   Изоҳ (0)   37007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Шароф Рашидов ҳаёти худди Совет Иттифоқининг туғилиши, оёққа туриши ва чўкишига ўхшайди” — тарихчи Ўзбекистонни 24 йил бошқарган раҳбар ҳақида

    24.08.2023, 00:20

    “Қишда свет ўчганда ҳамма Турдимов демайди, Мирзиёев қаерга қараяпти дейди”. Президент ҳокимдан кафолат талаб қилди

    24.08.2023, 20:13

    “Қайтмоқчисан, лекин қайтмайсан Тошкентга, шуни билгин”. Президент Самарқанд шаҳри ҳокимига танбеҳ берди 

    24.08.2023, 19:46

    “Синовли даврдан ўтдик” — Ўзбекистонда коронавирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муротова хотиралари

    24.08.2023, 19:43

    Қашқадарёда салкам 3 кг гиёҳванд модда сақлаб келган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

    24.08.2023, 19:25

    Шавкат Мирзиёев Самарқандда қурилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди

    24.08.2023, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.