• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Синовли даврдан ўтдик” — Ўзбекистонда коронавирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муротова хотиралари

    Тадбиркор Нигора Муротова “Дарё” мухбири билан суҳбатда коронавирус илк бор Ўзбекистонга кириб келган пайтда бошидан ўтган синовларни қандай қилиб енгганини эслади.

    Тадбиркор Нигора Муротова 20 август —Тадбиркорлар куни муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу натижага эришгунча у кўплаб синовлардан ўтганини айтади. Хусусан, 2020 йилнинг 15 март куни Нигора Муротовада республикада илк бор коронавирус қайд этилганди. Мазкур ҳодиса аҳолида бир оз ваҳима уйғотган, ҳаттоки коронавирус Ўзбекистонда тарқалишига Нигора Муротовани сабабчи қилиб кўрсатишга уринганлар ҳам бўлган. Тадбиркор ўша даврдаги интервьюларидан бирида ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратлар дилини оғритганини айтганди.

    “Мени нафақат коронавирус касаллиги, балки шундай маънавияти паст одамларнинг ҳақоратлари жуда қийнади, соатлаб узлуксиз йиғлашга мажбур қилди. Ахир мен касалликни атайлаб олиб келмаганман-ку, биринчи навбатда оиламга, жигарларимга ўзим юқтирмайман-ку! Пандемия бу, айбдор қидиришнинг ўзи мантиқсизлик”, —дея фикр билдирган у.
    Нигора Муротова
    Фото: “Дарё”

    Тадбиркор “Дарё” мухбири билан суҳбатда шундай оғир вазиятдан қандай чиққани, пандемиянинг ўз фаолиятига таъсири ҳақида гапирди.

    “Инсон ҳаётда кўп синовларга дуч келади. Қийинчиликларни бошдан ўтказади. Бу синовлар, албатта, унга тайёр бўлган, у синовлардан ўта оладиган инсонларга бериларкан. Бу ҳақда эслашни ҳам, гапиришни ҳам хоҳламайман. Лекин бир гапни айтмоқчиман, қалбимизда борини ‘комментарий’да кўрсатамиз, қалбимизда борини инсонларга тарқатамиз. Қалбимизда самимият, оқкўнгиллик бўлса, биз атрофимиздагиларга шу энергияни берамиз. Қалбимизда кирлик, манмансираш ва кибр бўлса, кимдир йиқилган даврда уни тепкилаймиз, устидан куламиз. Интернетда танқидий ёзилган фикрлар ёнида, далда берадиган гаплар айтган таниш ва нотаниш инсонларнинг кўплиги менга куч берди”, — деди тадбиркор.

    Нигора Муротова коронавирусдан даволангач, орадан 52 кун ўтиб иш фаолиятини бошлаганини эслади.

    “У пайтда бизнинг давлатга ёрдамимиз керак эди. Коронавирус ўша йили ёзда авжига чиққанди. Биз ҳеч қанақа гина-кудурат қилмасдан, ўзимизда куч топиб фуқароларимизга жуда ҳам кўп ёрдам бердик. Ўша пайтда беморларни коридорларгача ётқизишга мажбур бўлганмиз. Ётоқларимиз шу даражада тўлиб кетганди. Чунки биздан Соғлиқни сақлаш вазирлиги илтимос қилганди. Давлат касалхоналари бу ‘нагрузка’ни кўтара олмаётганди, шунинг учун хусусий секторга ҳам беморларни даволаш имконияти берилган. Мана, пандемия ҳам ўтди. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоамиз шифокорларига раҳмат айтаман. Уларнинг синовли кунларда қўллаганини қадрлайман”, —деди тадбиркор.

    Маълумот учун, 2023 йил майда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесус дунёда Cоvid-19 пандемияси тугагани ҳақида хабар берган.

    “2020 йилдан буён расман 7 миллионга яқин киши Cоvid-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Аммо реал рақамлар бундан анча юқори. Биз камида 20 миллион ўлим ҳолатини назарда тутяпмиз”, — деган Гебреесус.

    Эслатиб ўтамиз, ЖССТ томонидан 2020 йил 30 январда коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан дастлаб фавқулодда ҳолат, ўша йил 11 март санасида эса пандемия эълон қилинган.

    24.08.2023, 19:43   Изоҳ (0)   12738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда салкам 3 кг гиёҳванд модда сақлаб келган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

    24.08.2023, 19:25

    Шавкат Мирзиёев Самарқандда қурилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди

    24.08.2023, 18:09

    Тошкент шаҳрида етти ой давомида қанча чақалоқ туғилган маълум бўлди

    24.08.2023, 17:56

    Тошкентда метро поездлари оралиқ вақти қисқартирилиб, автобуслар сони оширилади

    24.08.2023, 17:35

    Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги институтда профессор-ўқитувчилар билан мулоқот қилди (фото)

    24.08.2023, 17:29

    Тошкентдаги мактабга “Барби” фильмидаги актёр номи берилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    24.08.2023, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.