• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Эрта келган шон-шуҳрат, ноқонуний ўғил ва даҳшатли касаллик — италиялик қўшиқчи Тото Кутуньонинг ҳаёти қандай кечган?

    2023 йилнинг 22 август куни машҳур италян қўшиқчиси Тото Кутуньо 80 ёшида вафот этди. Машҳур хонанданинг бахтли онлари ва фожиаларини эслаймиз.

    Денгизчилар оиласидан чиққан истеъдод

    Фото: Legion Media

    Салваторе Кутуньо 1943 йил 7 июлда Тоскана вилоятининг Фосдиново шаҳрида туғилган. Болалигидан ота-онаси уни Тото деб аташган — кейинчалик ўзига шу исмни тахаллус қилиб олади.

    Бўлажак қўшиқчининг отаси Сицилияда туғилган Доменико денгиз флотида хизмат қилган, онаси Олга эса болалар тарбияси билан шуғулланган. Тото мусиқага эрта қизиқа бошлаган, отаси унинг қизиқишини қўллаб-қувватлаган — у ўғлига карнай чалишни ўргатган. Кейинчалик болакай барабан, аккордеон ва гитара чалишни ўзи мустақил ўзлаштиради. Кутуньо профессионал мусиқий таълим олмаган, кейинчалик эстрада юлдузи бўлганда ҳам бундан уялган.

    13 ёшида Тото биринчи марта маҳаллий мусобақада учинчи ўринни эгаллайди. 14 ёшида эса ўзининг биринчи қўшиғини ёзади — албатта, бу қўшиқ севги ҳақида эди. “La strada dell’amore” композицияси Тото ёқтирган қиз Анна-Марияга бағишланган.

    Ғамгин йигитча

    Фото: Legion Media

    Унинг юзидаги қувноқ италияликларнинг одатий кўринишига зид бўлган ўйчан ифодаси Кутуньонинг ўзига хос образига айланади. Маълум бўлишича, бунга хонанданинг болалигидаги фожиали воқеа сабаб бўлган.

    Тото 5 ёшга тўлганида даҳшатли манзарага гувоҳ бўлади. Унинг 7 ёшли опаси Анна кечки овқат пайтида бўғилиб, ҳамманинг кўз ўнгида вафот этади. Кичкина Кутуньо учун бу ҳақиқий стресс эди. Шундан сўнг болакай ўзгариб қолади, камдан-кам табассум қилади.

    Оила фарзандларини қийнаган мусибатлар шу билан тугамайди. Аннанинг ўлимидан бир неча ой ўтгач, Тотонинг укаси Роберто туғилади. Сал ўтмай у менингит билан касалланади, унинг асорати бир умрга қолиб кетади. Тотонинг яна бир опаси Розаннанинг юраги операция қилинади, натижада отаси бўйнигача қарзга ботади. Бу воқеаларнинг барчаси Тотони маюс йигитга айлантиради.

    Мирей Матьега аталган қўшиқлар ва “Евровидение”даги ғалаба

    Фото: Legion Media

    19 ёшида Кутуньо Guido Manusardi гуруҳи билан илк гастрол сафарига чиқади. Концертлар йигитни шунчалик ҳайратда қолдирадики, у ўз ҳаётини фақат мусиқа билан боғламоқчи эканлигини тушунади. Тото укаси ва дўстлари билан биргаликда ўз гуруҳини яратади, улар бутун Италия бўйлаб концерт беради, барлар ва дискотекалар орқали жамоатчиликка танилади.

    Аммо унинг ижоди 1974 йилда шоир Вито Паллависини билан учрашгандан кейин бутунлай бошқа босқичга кўтарилади. Тото изланувчан бастакорга айланади, Жо Дассен, Далида, Адриано Челентано ва Мирей Матье учун қўшиқлар ёзади, улар дарҳол хитга айланади. “Эт си ту нъэхистаис пас”, “Salut”, “Ciao bambino, sorry” шулар жумласидан.

    Бунга параллел равишда Тото яккахон карьерасини ривожлантира бошлайди. Харизматик кўриниши, бир оз бўғиқ овози билан у дарҳол жамоатчиликнинг қалбини забт этади. Халқ меҳри хонандага янги ғалабаларни олиб келади: 1980 йилда у Сан-Ремодаги танловда “Solo noi” қўшиғи билан, 1990 йилда эса “Insieme: 1992” қўшиғи билан “Евровидение” танловида ғолиб чиқади. Қизиғи шундаки, Кутуньонинг асосий ҳити — “Лъиталиано” қўшиғи анча камтарона натижаларни кўрсатади. Бу қўшиғи билан хонанда 1983 йилда Сан-Ремода атиги бешинчи ўринни эгаллайди, аммо жамоатчиликнинг севгиси яна ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди. Трек бутун Европа чартларини забт этади ва ҳамма Тото билан биргаликда “лашате ми кантаре”ни куйлайди.

    Бошқа аёлдан туғилган ягона ўғли

    Фото: Legion Media

    Кутуньонинг шахсий ҳаётида ҳам ҳаммаси ўзига хос эди. Ғамгин италияликни моногам деб аташ мумкин — у бутун умри давомида бир аёл билан турмуш қурган, аммо бошқаси ягона фарзандини дунёга келтирган.

    Бу ғалатилик ортида Кутуньо ҳаётидаги яна бир драма ётади. У биринчи муҳаббатини 1967 йилда машҳур курорт-шаҳар Лигнанодаги “Dragon” клубида учратади. Қизнинг исми Карла бўлиб, уни севиб қолмасликнинг иложи йўқ эди — қалин жингалак сочлар, катта қора кўзлар. Тотонинг ҳам келишган ва обрўли эканлигини ҳисобга олсак, улар жуда чиройли жуфтлик эди. 1971 йилда улар турмуш қуришади ва барча севишганлар сингари катта бахтли оила ва мустаҳкам никоҳни орзу қилишади. Афсуски, бу орзулар қисман амалга ошади.

    Карла эгизакларига ҳомиладорлигида шифокорлар унинг туғолмаслигини, бу унинг соғлиғига жиддий таъсир қилиши ҳақида айтишади. Фарзандларидан айрилган Карла яна она бўлиш имкониятини ҳам йўқотади, аммо Кутуньо бу қайғуни севгилиси билан баҳам кўради — унинг ёнида қолади. Тото ҳеч қачон Карласини ташлаб, янги оила қуриш ҳақида гапирмаган. Аммо кунларнинг бирида у парвоз пайтида танишган Кристина исмли стюардесса билан ишқий муносабатда бўлиб, унга фарзанд дунёга келтириб беришини очиқчасига сўрайди. Натижада 1989 йилда ўғли Нико туғилади.

    Фото: Legion Media

    Эрининг фарзандини тарбиясига олиш Карла учун жуда катта синов эди. Аммо аёл чақалоқни ўз ўғлидек кўради. Кутуньо эса Кристина билан муносабатларига нуқта қўяди.

    Даҳшатли ташхис

    2007 йилда қўшиқчи саратон касаллигига чалинади. Узоқ йиллар давом этган оғриқли муолажалар бошланади. Бир мунча вақт касаллик сусайгандек туюлади, аммо Тото яна кимётерапияга муҳтож бўлади.

    Фото: Legion Media

    Бироқ Кутуньо таслим бўлмайди. У фаол ҳаёт тарзини олиб боришга ҳаракат қилади — ҳар куни сайр қилади, бассейнда сузади ва ҳатто концерт беришни давом эттиради. Хонанданинг сўнгги чиқишлари 2023 йилда бўлиб ўтган. Афсуски, онкологик касаллик унинг иродасидан кучли бўлиб чиқди — 80 ёшида Кутуньо Миландаги Сан-Раффаэле касалхонасида простата саратонидан вафот этди. У умрининг сўнгги йилларини оиласи билан Портофинодаги виллада ўтказди.

    24.08.2023, 11:25   Изоҳ (0)   22646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “79 ёшида 7 марта ота бўлди, лекин 19 ёшли набирасидан айрилди”. Роберт Де Ниро ҳаёти давомида нималарни қўлга киритди ва нималарни йўқотди?

    18.08.2023, 09:35

    Фото: Машҳур режиссёрларнинг севимли актёрлари 

    23.08.2023, 10:17

    Ғайриоддий монархия: Япония қироллик протоколининг 6 та энг ғалати қоидаси

    23.08.2023, 16:57

    15 ёшдан ишлашга мажбур бўлган, 700 минг долларлик ножўя таклифни рад этган ва санъат сабаб оила қурмаган Ситора Фармонова 39 ёшда (фото, видео)

    24.08.2023, 10:00

    Каллахонага муҳаббатнинг нима алоқаси бор? — Рустам Саъдиев ўзбек киносининг “ўлими”, таваккал ишга қўл ургани ҳақида (фото, видео)

    23.08.2023, 21:30

    “Бу ҳам тақдирнинг туҳфаси”: Том Хенкс, Шерон Стоун ва қанд касалига чалинган бошқа юлдузлар (фото) 

    23.08.2023, 14:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.