• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    15 ёшдан ишлашга мажбур бўлган, 700 минг долларлик ножўя таклифни рад этган ва санъат сабаб оила қурмаган Ситора Фармонова 39 ёшда (фото, видео)

    Актриса Ситора Фармонова 20 август куни 39 ёшни қаршилади. У нафақат ўзбек фильмларида балки, олмон режиссёри билан Файт Хелмернинг фильмида суратга тушган илк ўзбек актрисаси ҳисобланади. Ситора машҳурлик учун нималарни қўлдан бой берди? Қуйида актрисанинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз. 

    “Урушишни яхши кўрардим”

    Латофатли актриса Ситора Фармонова 1984 йилнинг 20 августида Бухоро шаҳрида туғилган. У оилада уч нафар фарзанднинг тўнғичи бўлган, яъни актрисанинг укаси ва синглиси бор. Актриса Бухорода ўтган болалик йилларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ўзига тўқ, илмли инсонлар оиласида туғилганман. Бобом раҳматли бир умр директорлик қилган, қаттиққўл инсон эди. Ёзги таътил кунлари бобомнинг уйига борардик. Эрталаб уйғониб, эшик олдида 20 та набира терилиб турардик. Қўлимизни кўксимизга қўйиб, бобом билан бирма-бир саломлашардик. Болалигимда ниҳоятда тўпалончи, ўғил болаларга хос характердаги қиз эдим. Уришишни яхши кўрардим. Деярли ҳар куни директор хонасига чақириб танбеҳ берарди. Бирор марта устим тоза бўлиб уйга борган кунимни эслолмайман. Мактабдан қайтаётганда йўлдаги ариқдан ким тез сакраш бўйича мусобақалашардик. Сувга тушиб кетган, балчиққа қорилган кунларим ҳам бўлган. Аммо ўқишни яхши кўрардим, баҳоларим ҳам аъло эди. Ўқитувчиларим “Феъли чатоқда, аммо ўқиши яхши” дейишарди.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Бувиларимнинг иккиси ҳам чевар эди. Шу сабаб болалигимдан дизайнерликка қизиққанман. Келажакда шу касбни эгаллайман деб ният қилардим, — дейди актриса Ситора Фармонова.

    “Дадам бир ўлимдан қолган”

    Ситора Фармонова 13 ёшга тўлганида оиласи билан Тошкентга кўчиб келган. Афсуски, оила бошлиғининг бирдан касалликка чалиниши оила учун ниҳоятда оғир кечган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Дадам онамни қизғониб, уйдан ташқарига чиқармаган. Ҳатто, Бухорода ҳам онам уйимиздан икки бекат нарига борса, адашиб қоларди. Онам ҳеч қаерда таҳсил олмаган уй бекаси эди. Дадам эса ўз даврида кўп пул топган тадбиркор эди. Аммо тақдир чархпалаги шундай айландики, дадам юрак билан боғлиқ касалликка чалинди.

    Бухорода уйимизда қўша-қўша хизматкорлари бўлган оила бирдан ҳаммасидан айрилгандек бўлди. Мактабдан қайтсам дадам хонасида экан. Уни овқатланишга чақиргани чиққанимда хушсиз эканлигини кўриб “шок”ка тушганман. У нафас олмасди. Бахтимизга қўшнимиз профессор эди. У дадамнинг аҳволини кўриб тез ёрдамга қўрғироқ қилди ва биринчи ёрдамни кўрсатди. Онамнинг айтишича, шифокорлар “Оила аъзолари хайрлашиб олишсин, ҳаммаси тамом”, дейишган экан. Ўша пайтда дадам клиник ўлимни бошдан кечирган. Аммо профессор қўшнимизнинг берган биринчи ёрдами билан ўзига келган. Аммо у аввалгидек ишлаши мумкин эмасди, — дейди актриса Ситора Фармонова.

    “15 ёшда рўзғор юки бошимга тушди”

    Оиланинг бошига тушган мусибатдан сўнг актрисанинг онаси иш излашни бошлайди. Аммо  шунча йил уйдан кўчага чиқмаган аёл қандай қилиб пул топишни ўйлаб боши қотади. Тўнғич фарзанди эса рўзғор юкини ўз зиммасига олади.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ўшанда 9-синфда ўқирдим. Уч фарзандмиз, у кунга келиб жамғарган пулимиз ҳам қолмаган эди. Шунда уйимиз ёнидаги кафега кириб иш сўраганман. “Ёрдамчи бўламан, фақат иш йўқ деманг”, деб илтимос қилганман. Асосан эртанги кун учун керакли сабзавотларни артиб, тозалашга қарашардим. Мактабдан қайтиб то кечгача тоғора-тоғара пиёз, картошка ва сабзиларни тозалардим. Кейин кафеда ширинлик сотиш таклифини бердим. “Қаердан оламиз”, дейишганда ўзим пишириб келаман, дедим. Уйга бориб онам билан маслаҳатлашиб, пахлава ва тўртбурчак торт пиширдик. Ширинликлар мижозларга ёққанидан кейин ҳар куни пишириб, мактабга кетиш олдидан кафега топшириб кетадиган бўлдим. Бу ҳам рўзғоримизга қўшимча ёрдам эди. Чарчардим, аммо иложсизликдан шу ишларни қилишга мажбур эдим. Энг аламлиси, кафеда ишлаётганимни билган айрим эркаклар “Шу чиройинг билан шу ерда ишлаяпсанми?” деб жирканч таклифларни беришарди. Аммо, ҳеч қачон ўзимни йўқотмасликка ва ота-онамнинг юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қилганман, — дейди актриса Ситора Фармонова.

    “Тасодифан актриса бўлдим”

    Актриса молиявий жиҳатдан қийналган кунларида ҳаммаси яхши бўлишини умид қилгани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ўша пайтларда уяли телефонлар унчалик оммалашмаган даврлар эди. Аммо шундай телефондан фойдаланадиганларга ҳамманинг ҳаваси келарди. Қайсидир бир журналда уяли телефоннинг катта расми чиққан. Уни қирқиб олиб, ойнага қараб худди телефонда гаплашаётгандек ўзимни тутардим.16 ёшимда тасодифан клип сёмкасига таклиф этишган. “Чиройли экансиз”, дейишса хурсанд бўлиб, сёмкага борибман. Ўшанда кичик эпизод ролни ижро этганман. Аммо шунақа хурсанд бўлганман, буни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди. Ундан кейин “Аёл зоти” фильмида ҳам кичик эпизодни ижро этганман. 2004 йили “Хавфли бурилиш” фильмига таклиф этишган. Ҳақиқатан ҳам фильм муваффақиятли чиқди. Кейин йилига камида 3-4 та фильмлардан таклифлар тушишни бошлади. Шундан кейин бор эътиборимни актрисаликка қаратишга қарор қилдим. Аммо дизайнерликка бўлган қизиқишим сўнгани йўқ. Ҳалигача, ўзим учун либос дизайнларини тузаман, — дейди актриса.

    Актрисага қимматга тушган “Байконур”

    Актриса Ситора Фармонова “Байконур” фильмида йиқилиб тушиб оғир жароҳат олган. Бу ҳақда унинг онаси Замира Фармонова интервьюларининг бирида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Қизим Сетора немис режиссёри суратга олаётган “Байконур” фильмида суратга тушган. Жуда яхши рол ўйнаган. Кинонинг суратга олиш жараёнида атрофига мармар терилган сузиш ҳавзасига нимадир бўлиб йиқилиб тушган. Шундан кейин унинг бўйни йиртилиб очилиб қолган. Шифокорга олиб боришган, тикамиз дейишган.

    Режиссёр эса тикиш мумкин эмас, бу қиз бизда рол ўйнаяпти, ҳар бир кунимиз белгиланган унинг жароҳати қачон битади деб кута олмаймиз деган. Тикишга рухсат бермагандан кейин қизим мотоцилкни ижарага олиб шифокорга ўзи бориб даволанган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Рол ўйнаб бўлгандан кейин уйга келди, шунда қарасам бўйнида бинт бор. Бўйнингга нима қилди десам, ҳеч нарса деди. Кўрсатмагунча қўймадим, кейин қарасам 3-4 см жой йиртилиб очилиб қолган. Шунда шифокорлар шукр қилинг, бу жароҳат билан тирик қолиш камдан-кам учрайди деган.

    Ўшанда шу аҳволда бўлса ҳам суратга олиш жараёнларининг охиригача иштирок этган. Эсласам  йиғлайман, жуда ёмон бўлиб кетаман, онага қийин”, — дейди актрисанинг онаси.

    “Саҳна ортида йиғлаганман”

    Бундан ташқари, актриса Россияда бўлиб ўтаётган “Қувноқлар ва зукколар” ўйини жараёнида ҳам қаттиқ йиқилганини ёдга олади.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Саҳнага чиққанимизда бутун танам билан орқага қараб йиқилиб кетганман. Бутун залдаги томошабинлар қўрқиб кетишган. Ҳатто Масляков ҳам хавотирга тушган. Шунда зўрға ўзимни тутиб, жойимдан турганимда жамоамиз сардори “Ўзингни қўлга ол, фақат йиғлаб юборма”, деганида кўз ёшларимни тийиб, юзимни қўлим билан яшириб олганман. Суратга олиш ишлари тугаганида эса саҳна ортига ўтиб, оғриқдан роса йиғлаганман”, — дейди актриса.

    “Санъатни ташламайман, деб турмушга чиқмади”

    39 ёшни қаршилаган актриса ҳалигача оила қургани йўқ. Актрисанинг онаси қизи нима сабабдан турмушга чиқмаслигига ҳам ойдинлик киритиб ўтган.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — Ситора қизим мен ишимни биринчи ўринга қўяман, карьера қиламан, деб меҳнат қилиб юрди. Ситорага совчи қўйган йигитлар битта шарт қўйди: “Санъатингизни ташлайсиз”, деган. Қизим шунча йил меҳнат қилдим, турмушга чиқаман деб, санъатни ташламайман, деб кўнмаган”, — дейди Замира Фармонова.

    “Уятсиз фильмни рад этиб, 700 минг доллардан воз кечдим”

    Актриса Ситора Фармоновага уятсиз саҳналари бўлган Голливуд фильмида суратга тушиш учун 700 минг доллар гонорар таклиф қилишгани ҳақида айтиб ўтганди.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    — 2008 йилда менга Голливуддан таклиф бўлган. Бу Sony Entertaiment Production ва ТНТ телеканалининг қўшма лойиҳаси эди. Қўлимга қиймати 700 минг доллар бўлган икки йиллик шартнома келиб тушган. Бу таклифдан жудаям хурсанд бўлганман. Лекин кейин билсам сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналари бошланар экан. Мен бундай саҳналарни ўйнамайман, деганимда, менга сизда дублёр бўлади, дейишган. Лекин у саҳналарда мен эмас, дублёр ўйнаётганини саҳна ортидагилар билади, томошабин эса бу саҳналарда мени кўради.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    350 та қисмли сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналар бошланади. Бу дегани 300 та қисмда шундай саҳналар бўлади, дегани. Томошабин сериални кўргани сари мендан нафратланишни бошлайди. “Ўзбекистондан чиққан қиз шунақа кинода рол ўйнабди”, дейишади.

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Ўша 700 минг долларни олдим, бир, икки, беш ёки ўн йил ерман. Лекин бу кино чиққанидан кейин дадам қандай бош кўтариб юради? Оила аъзоларимнинг ҳоли нима кечади? Хуллас, бу таклифни рад этганман. Кўпчилик нега ундай қилдинг, бу таклиф орқали сенга Голливудга йўл очиларди, дейишган. Мен уларга “мени Голливудга йўл эмас, оила аъзоларим, уруғ-аймоғим кўпроқ қизиқтиради”, деганман”, — дейди Ситора Фармонова.

    Дарз кетган дўстлик

    Ситора Фармонова комик актриса Ҳалимахон Ибрагимованинг энг яқин дугоналаридан бири эди. Аммо афсуски, уларнинг муносабатига дарз кетган. Ҳалима Ибрагимова бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади.

    Фото: Коллаж

    — Бесабаб ҳеч нима бўлмаган, у билан алоқани узишимнинг аниқ сабаблари бор. Ситора Фармонова билан муносабатларимиз ёмонлашишига хонанда Муҳаммадзиё сабабчи бўлди. Аммо ҳалигача Ситора билан юзма-юз кўришиб, бу ҳақида гаплашиб олганимиз йўқ. Сҳунки бунга ўзимни тайёр эмас деб биламан. Ситора менга ёмонлик қилмаган, уни ўзимга рақобатчи ҳам деб билмайман. У билан шу кунгача дугона эдик. Вақти келиб, бўлган ишларга ойдинлик киритса муносабатимизни қайта давом эттиришимиз мумкин, — дейди Ҳалима Ибрагимова.

    Узоққа чўзилмаган муносабатлар ёки пиар

    Фото: Instagram

    Ситора Фармонова 2020 йилда ўзидан 15 ёш кичик блогер Дониёр Қаюмов билан яқин муносабатда экани ва уларнинг турмуш қуриши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бунга эса Дониёр Қаюмов ва Ситора Фармонованинг биргаликда суратга тушган расмлари ва видеолари сабаб бўлган. Орадан бир ой ўтиб блогер Ситора Фармонова билан муносабатлари тугаганини, бу эса актриса гап-сўзларга ишонгани туфайли бўлганини таъкидлаган. Вақт ўтиб уларнинг иккаласи ҳам саҳифасидан бирга тушган сурат ва видеоларини ўчириб ташлаган.

    Ўз қаҳрамонини гапиртиролмайдиган актриса

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Актриса Ситора Фармонова ўзи суратга тушган фильмларга овоз беришни истамайди. Бу унинг тарк этмас одатларидан бирига айланган.

     

    24.08.2023, 10:00   Изоҳ (0)   125712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каллахонага муҳаббатнинг нима алоқаси бор? — Рустам Саъдиев ўзбек киносининг “ўлими”, таваккал ишга қўл ургани ҳақида (фото, видео)

    23.08.2023, 21:30

    “Бу ҳам тақдирнинг туҳфаси”: Том Хенкс, Шерон Стоун ва қанд касалига чалинган бошқа юлдузлар (фото) 

    23.08.2023, 14:00

    Италиялик афсонавий хонанда Тото Кутунё 80 ёшда вафот этди 

    23.08.2023, 10:40

    Фото: Машҳур режиссёрларнинг севимли актёрлари 

    23.08.2023, 10:17

    Instagram: 15 нафар фарзандини оммага кўрсатган Ботир Қодиров, қизини узатган Соҳиб Аббосхон, мухлиси тақибига учраётган Ситора Фармонова 

    22.08.2023, 22:15

    Нима учун ижтимоий тармоқларда болаларнинг юзига эможи қўйилади: уларга нимадир хавф солиши мумкинми?

    22.08.2023, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.