• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Каллахонага муҳаббатнинг нима алоқаси бор? — Рустам Саъдиев ўзбек киносининг “ўлими”, таваккал ишга қўл ургани ҳақида (фото, видео)

    Кинорежиссёр Рустам Саъдиев жамоаси билан бирга янги фильмни суратга олишни бошлади. Ҳозирча фильм ҳақида расмий маълумот берилмаган бўлса-да, унинг суратга олиниши билан боғлиқ кичик видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланмоқда. Чунки Рустам Саъдиев бу гал ҳам энг маҳоратли ва кўзга кўринган актёрларни бир нуқтага жамлади.

    Фильмнинг номи ҳам ажойиб. Режиссёр фильмни нега бундай номлагани ва уни суратга олишдан мақсад нима эканлиги ҳақида айтиб ўтди. 

    — Бу креатив ёндашув асосида суратга олинаётган комедияли мелодрама жанридаги фильм ҳисобланади. Бу фильм ҳақида анча вақт ўйлаб юргандим, кейин Ўзбекистондаги кинотеатр раҳбарлари катта экран учун кассабоп фильм олишни таклиф қилишди. Бу замонавий, бугунги кун ғояларини ўзида жамлаган фильм бўлади.

    Фото: “Дарё”

    Фильм номи ҳам катта аҳамиятга эга. Уни “Kallaxona love” деб номлашимизнинг ўзига хос сабаблари бор. Тошкентни яхши билган инсонлар Эски шаҳар томондаги инсонлар қадриятларга қанчалик содиқ эканлигини яхши билишади. Бундан ташқари, у ҳудудларда ота мерос сифатида қассоблик билан шуғулланадиган инсонлар ҳам кўп. Уларнинг иш жойи каллахона ҳисобланади. Ўша ерда яшайдиган йигит, Тошкентнинг бошқа ҳудудидаги замонавий оиланинг қизига кўнгил қўяди. Икки оиланинг дунёқараши бир-биридан тубдан фарқ қилади. Аммо уларнинг муносабатида софлик ва чин муҳаббат бор. Хуллас, дунёқараш ва анъаналарнинг тўқнашуви кулгили воқеаларга сабаб бўлади, — дейди режиссёр Рустам Саъдиев.

    Ҳозирги кунда киносаройлар ҳувуллаб қолгани ва томошабинларнинг қадами у ердан узилгани ҳақидаги гап-сўзлар тез-тез қулоққа чалинади. Шундай вазиятда кассабоп фильм қилишга уриниш ўзини қанчалик оқлайди? Бу саволга режиссёр қуйидагича жавоб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Мен ҳамиша таваккал қилишга одатланганман. Таваккал эса ҳар доим ҳам ўзини оқламайди. Ютиш билан бирга ютқазган пайтларим ҳам бўлган. Молиявий жиҳатдан ҳам худди шундай бўлган. Кинонинг томошабини йўқ эмас, яхши маҳсулот берса у албатта, киносаройларга келади. Шундай вақтлар ҳам бўлдики, умуман фильм суратга олганим йўқ. Чунки “кинопрокат”лар бачкана фильмлар билан тўлиб кетди.

    Томошабиннинг меъдасига теггандан кейин ўзимиз кинонинг “ўлими”га сабаб бўлдик. Энди уни жонлантиришга катта маблағ ва куч сарфлаяпмиз. Қачондир кимдир таваккал қилиши ва вазиятни ўнглашга уриниши керак. “Барон 2” фильми бир ой давомида киносаройлардаги намойишидан 3 миллиард сўмга яқин маблағ тўплади. Яхши фильм қилса, томошабин Ҳиротдан бўлса-да, уни кўриш учун келади. 

    Фото: “Дарё”

    Бир пайтлар қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда ўзбек киноларига талаб юқори эди. Улар бизнинг фильмларимизни намойиш этиш учун шартнома қиларди. Ҳозир эса киносаройларида намойиш этилаётган фильмларининг 35 фоизини миллий маҳсулотлари ташкил этади. Билмадим, бу Ўзбекистонда бир фоизни ташкил этса керак. 

    Охирги йилларда комедия ва мелодрама йўналишида фильмлар олмай қўйдик. Балки, томошабин ана шундай фильмларни кутаётгандир, — дейди режиссёр Рустам Саъдиев. 

    Фото: “Дарё”

    Мазкур картинада Фарҳод Абдуллаев, Сайёра Мирҳодиева, Ботир Муҳаммадхўжаев, Жамила Ғофурова, Шаҳло Алижонова, Рихситилла Абдуллаев, Райҳон Асадова, Бобур Мансуров каби энг кўзга кўринган актёрлар суратга тушишмоқда. Режиссёрнинг маълум қилишича, фильм премьераси октябрь ойида бўлиб ўтади.

    23.08.2023, 21:30   Изоҳ (0)   19691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу ҳам тақдирнинг туҳфаси”: Том Хенкс, Шерон Стоун ва қанд касалига чалинган бошқа юлдузлар (фото) 

    23.08.2023, 14:00

    Италиялик афсонавий хонанда Тото Кутунё 80 ёшда вафот этди 

    23.08.2023, 10:40

    Фото: Машҳур режиссёрларнинг севимли актёрлари 

    23.08.2023, 10:17

    Instagram: 15 нафар фарзандини оммага кўрсатган Ботир Қодиров, қизини узатган Соҳиб Аббосхон, мухлиси тақибига учраётган Ситора Фармонова 

    22.08.2023, 22:15

    Нима учун ижтимоий тармоқларда болаларнинг юзига эможи қўйилади: уларга нимадир хавф солиши мумкинми?

    22.08.2023, 18:58

    “Ўғлим ҳар куни онам қачон келади, деб йиғларди”. Умр йўлдошидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    22.08.2023, 16:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.