• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат гранти учун ажратилган ўринларнинг 77 фоизини жорий йилги мактаб битирувчилари эгаллагани маълум бўлди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, давлат гранти учун ажратилган ўринларнинг 77 фоизини жорий йилги мактаб битирувчилари эгаллаган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2023 йилда кириш имтиҳонларида иштирок этган (жами 888 511 нафар) абитуриентларнинг 303 560 нафари (31,5 фоиз) умумтаълим мактабларининг жорий ўқув йилги битирувчиларидир.

    Ушбу битирувчиларнинг 95 497 нафари (25 фоизи) жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган. Қайд этилишича, олий таълим муассасаларига қабул қилинган битирувчилар бундан ҳам кўп, ҳар йили ўртача 10-15 фоиз (44 000 нафар) битирувчи нодавлат ва хорижий олий таълим муассасаси талабаси бўлмоқда. Шу боис айрим битирувчилар хусусий ва хорижий ОТМларга кирган ва тест синовларида иштирок этмаган.

    Олий таълим муассасаларига кирган битирувчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилга нисбатан олий таълим муассасаларига кирган битирувчилар сони 14019 нафарга, 2022 йилга нисбатан эса 9 628 нафарга ортган (2021 йил 81478 нафар, 2022 йилда 85 869 нафар битирувчи ОТМга кирган).

    Битирувчиларнинг олий таълим қабул квотаси учун ажратилган давлат гранти ўринларини эгаллаш салмоғи ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Жорий йилда давлат гранти учун 34930 та квота ажратилган бўлса, унинг 77 фоизини (26 884 нафар битирувчи) айнан мактаб битирувчилари эгаллаган.

    Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3,5 фоизга, яъни 3 537 тага кўп (2022 йилда 23 347 нафар мактаб битирувчилар грантга кирган бўлиб, улуши 73,5 фоиз бўлган). Таъкидланишича, битирувчиларнинг билим самарадорлиги ҳам ўтган йилга нисбатан яхшиланганлигини кўриш мумкин. Жорий йилда ўртача балл 77,1 ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан қарийб 3 балга, 2022 йилга нисбатан эса 1 балга ортган (2021 йилда 74,2 балл, 2022 йилда 76,3 балл).

    Максимал балнинг 75 фоизидан юқорисини тўплаб, ижобий натижа кўрсатган абитуриентларнинг 68 фоиз улуши жорий йилги битирувчиларга тўғри келмоқда. Бу йил 30640 нафар юқори натижа кўрсатган абитуриентларнинг 20873 нафари ҳам мактаб битирувчиларидир. Жорий йилда жами 888 511 нафар абитуриентдан 415 159 нафари (46,7 фоизи) 56.7 баллни ҳам тўплай олмаган бўлса, улар орасида мактаб битирувчилари 11,7 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан қарийб 4 минг нафарга камайган.

    “Натижалар кутилаётган кўрсаткичлардан йироқ бўлиши мумкин. Бироқ охирги йилларни тенденциясини таҳлил қилар эканмиз, йилдан йилга битирувчилар қайд этаётган натижаларда ижобий динамика мавжудлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

    Мактаб таълими сифатини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жуда кўп. Бунда фақатгина мактаб жамоаси ҳамда педагогларнинг меҳнати билан чекланмай, фарзандларимизнинг билимли бўлишида ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳимлигини айтиб ўтишимиз лозим”, — дейди Ҳилола Умарова.

    23.08.2023, 20:20   Изоҳ (0)   7536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қабул-2023: энг ёмон натижа кўрсатган мактаб битирувчилари қайси ҳудудларда экани маълум бўлди

    20.08.2023, 21:15

    Энг кўпи Самарқанд вилоятида: ОТМларга кириш тест синовидан қанча абитуриент четлаштирилгани маълум қилинди

    23.08.2023, 12:33

    Ўзбекистонда максимал балл тўпласа-да, контрактга кирган абитуриентлар тўғрисида маълумот берилди

    23.08.2023, 18:48

    Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчилар малакасини ошириш тартиби белгиланди 

    23.08.2023, 19:31

    10 миллиард долларлик сармоя: Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун қанчалик жозибали?

    23.08.2023, 18:47

    Ўзбекистонда қанча абитуриент талаба бўла олмади?

    23.08.2023, 18:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.