• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Кичик болаларнинг катта муаммолари: биринчи синф ўқувчисининг мактабга мослашишига қандай ёрдам бериш мумкин?

    Биринчи синф ўқувчиларига психологик ёрдам — бу ота-оналар қилиши керак бўлган энг муҳим ишлардан биридир. Фарзандингиз мактаб жамоасига мослашиш даврида дуч келадиган тўртта асосий муаммо ҳақида сўз юритамиз.

    Фото: “Googhouse”

    Мулоқотдаги қийинчиликлар

    Дастлаб ҳар бир ўқувчи икки ёқлама босимни бошдан кечиради: ҳаётига янги қоидаларини киритган ўқитувчисидан ва синфдошларидан. Болалар жамоасида ўта кескин қоидалар борлигини унутманг. Биринчи синфда болалар бир-бири билан норасмий муносабат ўрнатади — улар ўзларининг янги “ўйини”да ким қандай рол ўйнашини билиб оладилар. Боғчадаги бола учун бу унчалик қийин эмас — у жамоадаги ўрнини аллақачон билади. Доимо ота-онаси билан бўлган бола оиланинг диққат марказида бўлишга одатланган. Аммо мактабда бу, афсуски, мумкин эмас.

    Ота-оналарга маслаҳатлар:

    • Мактабдан ташқари ҳам иложи борича кўпроқ мулоқот қилинг!
    • Фарзандингиз тенгдошлари билан ҳар қандай дўстликни ҳурмат қилинг. У ёлғизланиб қолмаслиги жуда муҳим, натижада у ўзига дўст топа олади.
    • Уни бошқа болалар билан солиштирманг. Ундан кўра кеча ва бугунги ютуқларини солиштирган маъқул
    • Фарзандингизни зўр натижаларга тайёрламанг. Одатда биринчи синфда кўпчилик буни уддалай олмайди. Бола ўзини айбдор ҳис қилмаслиги ва ота-онасининг умидсизлигини кўрмаслиги керак.

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам болани уришманг. Яхшиси, қилган ишлари учун мақтанг.

    Фото: Wday

    Идрок ва диққат қилишдаги қийинчиликлар

    Баъзан биринчи синф ўқувчиси учун диққатни жамлаш жуда қийин бўлади. Аммо дарс доимий эътиборни талаб қилади. Агар ота-она болага маълумотни идрок этишни ўргатмаган бўлса, у билан кам гаплашса ва фарзандининг муаммоларига жиддий қарамаса, бу муаммолардан қочиб бўлмайди. Ҳозирги болаларнинг кўпчилиги дўстона мулоқотга муҳтож. Ота-оналар фарзанди тарбиясини болаларнинг “энг яқин дўсти” — телевизор ва телефонга кўпроқ ишонишади. Бу эса яхшиликка олиб келмайди.

    Ота-оналарга маслаҳатлар:

    • Фарзандингиз билан ҳар куни мактаб ҳақида гаплашинг. Бугун нимани ўрганганини сўрашдан бошланг.
    • Агар бола мактабга боришни хоҳламаса, эътиборли бўлинг. Ўқитувчиси билан гаплашинг, биргаликда сабабини осонроқ топасиз.
    • Диққатни жамлаш қобилиятини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун махсус бўяш китоблари, ўйинлар мавжуд. Ўқитувчиси билан боланинг танлови ҳақида маслаҳатлашинг.
    • Кичкина бошга иложи борича кўпроқ маълумот киритишга уринманг. Бу ёшда бошқаларни тинглашни ва ўз фикрларингизни билдиришни ўрганиш, асосий ва иккиламчи нарсаларни ажратиш, тиришқоқлик ва аниқликни ривожлантириш муҳимроқдир.


    Ташкилий ишлардаги қийинчиликлар

    Биринчи синф ўқувчиси ўзига ғамхўрлик қила олиши, масалан, кийимини алмаштира олиши керак. Унга ўз ишини қандай ташкил қилишни ўргатиш, столга нарсаларни тартибга солиш жуда муҳимдир. Ўқув қуролларини биргаликда танлаган маъқул. Албатта, бу ота-онага майда-чуйда гапдек туюлиши мумкин, лекин бола учун эмас. Мактабнинг биринчи кунларида у кучли ҳаяжонга тушиб қолади, шунинг учун ҳар бир майда-чуйда нарса уни осонлик билан асабийлаштириши мумкин.

    Ота-оналарга маслаҳатлар:

    • Фарзандингизга мактабдан ташқари машғулотлар ва тадбирларни ташкил этишга ёрдам беринг.
    • Дарс қилишни кечгача чўзманг, ҳамма нарсани вақтида қилган яхши.
    • Уйга вазифани бир соатдан ортиқ бажарманг.
    • Агар болангиз кундузи дам олишни хоҳласа, хавотир олманг — ухлаш унга фақат фойда келтиради.

      Жисмоний саломатлик билан боғлиқ қийинчиликлар

    Қўл мушаклари яхши ривожланмаганлиги, эшитиш ёки кўриш қобилиятининг пасайиши, чарчаш, нутқдаги муаммолар ва бошқалар — ўқув жараёнида қийинчиликлар туғдиради.

    Ота-оналарга маслаҳатлар:

        • Болангиз билан бирга рақсга тушишга ҳаракат қилинг ва ҳарф элементларини қўлларингиз билан ҳавода ёзинг. Бунда бола қўлини эркин тутишни ўрганади ва бу ҳуснихат учун жуда фойдали.
        • Энг кўп учрайдиган хатолардан бири — болани уй вазифасини аввал қораламага бажаришга мажбурлаш, сўнгра уни тоза дафтарга қайта ёздириш. Сизга қўшимча иш нимага керак?
        • Агар бола қинғир-қийшиқ ёза бошлаганини кўрсангиз, бир оз тўхтаб, дам олгани маъқул. Ҳуснихат у учун жазо бўлмаслиги керак.
        • Муаммо ҳақида маслаҳатлашиш учун мутахассис-шифокорга мурожаат қилинг.
    23.08.2023, 12:34   Изоҳ (0)   9335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    D витамини организмга нима учун керак ва у қандай қабул қилинади? 

    22.08.2023, 20:40

    Қондаги гемоглобин миқдорини қандай кўтариш мумкин? Рационга киритиш тавсия этиладиган 9 та маҳсулот 

    22.08.2023, 12:26

    Болаларда кариесни қандай даволаш мумкин ва унинг олдини олиш учун нима қилиш керак? 

    18.08.2023, 17:30

    Қандли диабетнинг ҳамма билиши керак бўлган 9 та белгиси

    18.08.2023, 11:40

    Белдаги оғриқ қандай муаммолардан дарак бериши мумкин? 

    17.08.2023, 15:36

    Жигар саломатлиги учун тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар 

    17.08.2023, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.