• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Болаларда кариесни қандай даволаш мумкин ва унинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

    Тиш шифокори кариес организмдаги етишмовчилик аломати деб ҳисоблайди ва уни даволашга ҳар томонлама ёндашиш керак.

    Фото: Instagram

    Болаларда кариес пайдо бўлишининг сабаблари

    Кичик ёшдаги болалар тишида касалликнинг пайдо бўлиши ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик даврида онанинг соғлиғи, овқатланиши, оғиз гигиенаси ва ирсият каби омиллар билан боғлиқ.

    Онанинг саломатлигидаги муаммолар

    Агар кариес болада икки ёшдан олдин шаклланган бўлса, биринчи навбатда, онанинг соғлиғига эътибор бериш керак – айниқса, ҳомиладорлик ва эмизиш даври қандай ўтганига. Бу вақтда чақалоқнинг сут тишлари чиқади. Ҳомиладорликда витамин ва минералларнинг етишмаслиги, қандай дори-дармонларни қабул қилгани, ҳомила тушиши хавфи бўлганми ёки йўқ, ва ҳоказолар боланинг тишлари саломатлигига бевосита таъсир қилади.

    Нотўғри овқатланиш

    Бола тўйиб овқатланмаса ёки унинг танаси озиқ-овқатдан керакли оқсилларни, витамин ва минералларни олмаганида, етарли даражада мустаҳкам бўлмаган тиш эмали ва дентин – қаттиқ тиш тўқимаси ҳосил бўлади. Агар рационда кўп миқдорда қайта ишланган маҳсулотлар ва меъда ширасининг кислоталилигини камайтирадиган зарарли овқатлар бўлса, фойдали моддалар сўрилмаслиги мумкин.

    Гигиена

    Ҳар куни тишларнинг сиртида оқсил бирикмалари жойлашади, бу зарарли микроорганизмларнинг кўпайиш манбайи бўлиб хизмат қилади, бу эса кариесга олиб келади. Улар мунтазам равишда тозалаб турилиши керак — камида кунига икки маротаба.

    Генетика

    Болада кариес пайдо бўлиши, масалан, эмалдаги калсий ва фосфорнинг номутаносиб нисбати туфайли ёки қисман ирсиятга боғлиқ. Аммо генлардан кўра кўпроқ витамин ва минералларнинг етишмаслиги ва нотўғри оғиз парвариши тишларнинг парчаланишига олиб келади.

    Профилактика

    Болада кариес бўлмаслиги учун она ҳомиладорлик ва лактация даврида тўғри ва тўлиқ овқатланиши керак. Аёлнинг рациони калсий ва витаминли маҳсулотларга бой бўлиши керак. Бундан ташқари, боланинг овқатланишини кузатиш, унга кундалик оғиз гигиенасини ўргатиш муҳимдир.

    Қўшимча овқатлар

    Усулнинг моҳияти шундаки, чақалоқ ота-онаси билан умумий столда катталар овқатини истеъмол қилиб кўради. Бола чайнашни ўрганади ва табиий равишда турли хил овқатларнинг таъми ва тузилишига мослашади, бу эса турли ва мувозанатли овқатланиш имконини беради. Бундан ташқари, қаттиқ овқатни чайнаш сўлак ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу тишларнинг юзасидан озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташлайди, оғизда кислота-ишқор мувозанатини сақлайди ва тишларнинг парчаланишидан ҳимоя қилади.

    Дастлабки гигиена

    Сут тишлар пайдо бўлишидан олдин ҳам боланинг оғиз бўшлиғига ғамхўрлик қилиш мумкин ва бу керак. Масалан, ҳар бир озиқлантиришдан кейин оғизни махсус салфетка ёки стерил дока билан артиб олиш тавсия этилади. Бу, биринчи навбатда, одат яратиш учун, иккинчидан, стоматитнинг олдини олиш учун керак. Бундан ташқари, милкни массаж қилиш тишлар чиқишини осонлаштиради. Биринчи тишнинг пайдо бўлиши билан кичкина ва юмшоқ чўткали тиш чўткасидан фойдаланиш лозим. Жараёнга қизиқишни сақлаб қолиш учун бола билан паста ва чўтка танлаш ҳам мумкин.

    16 ёшгача ва ундан катталар

    Ўсмирлик даврида болалар кўпинча тишларга ғамхўрлик қилишни тўхтатади, зарарли маҳсулотларни истеъмол қилади. Бу нафақат оғиз бўшлиғидаги касалликларга, балки қалқонсимон без, псориаз ва бошқа тана аъзолари билан боғлиқ муаммоларга ҳам олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун болани соғлом турмуш тарзига ўргатишда турли хил психологик усуллар қўлланади, аммо ота-оналарнинг ўзи ажойиб ўрнак бўла олади, бу эса охир-оқибат соғлом одатларни шакллантиради.

    Даволаш ва тикланиш

    Болада кариес аллақачон аниқланган бўлса, даволашнинг стандарт усулларидан фойдаланиш ва параллел равишда унинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш керак. Тўлиқ қон таҳлили ўтказилади, оқсил ва D витамини даражаси текширилади. Агар етишмовчиликлар бўлса, уларни тўлдириш керак. Мисол учун, калсийга бой таомларни рационга киритиш керак. Агар бола она сути билан озиқланса, у ҳолда сутни ҳам текширувдан ўтказиш тавсия этилади.

    Афсуски, 100 фоиз кафолат билан болада кариес шаклланишининг олдини олиш мумкин эмас, лекин унинг пайдо бўлиш хавфини камайтириш мумкин. Болаларда кариес пайдо бўлиши ҳар доим танадаги бирор нарса нотўғри ишлаётганини кўрсатади. Шунинг учун, албатта, шифокор кўригидан ўтиш лозим.

     

    18.08.2023, 17:30   Изоҳ (0)   6794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Стоматолог тишлар учун энг зарарли ичимлик қайси эканини маълум қилди

    26.06.2023, 17:48

    Қандли диабетнинг ҳамма билиши керак бўлган 9 та белгиси

    18.08.2023, 11:40

    Белдаги оғриқ қандай муаммолардан дарак бериши мумкин? 

    17.08.2023, 15:36

    Жигар саломатлиги учун тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар 

    17.08.2023, 13:40

    Анжирнинг инсон саломатлиги учун қандай фойдали хусусиятлари бор?

    17.08.2023, 11:40

    Мавсумий маҳсулот: қовоқчанинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 

    16.08.2023, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.