Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 август куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Будапешт шаҳрида Венгрия бош вазири билан музокара ўтказади.
Шунингдек, Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиш ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини кузатиш режалаштирилган.
2022 йил октябрда Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот имзолаганди. 2023 йил март охирларида эса Будапешт шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси очилди.
Изоҳ (0)